26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Этношаҳарчалар сайёҳларни лол қилади

Туркистон ва Шимкент шаҳарлари ҳамда Ўтрор туманида этношаҳарчалар қуришга қарор қилинди. Тарихий-маданий меросимизни сақлаб қолиш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида татбиқ этилаётган мазкур лойиҳа вилоят ҳокими иштирокида ўтган йиғилишда муҳокама қилинди. 

Жансейит Туймебаев иштирокидаги шаҳарсозлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида бўлажак шаҳарчалар макетлари тақдим этилди. Қозоғистон Республикаси Меъморлар уюшмаси раиси А. Рустембеков, таниқли меъморлар, Шимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, соҳага дахлдор маҳаллий ташкилотлар раҳбарлари, давлат меъморчилик-қурилиш назорати бошқармаси етакчилари қатнашган йиғилишда 10та лойиҳа кўриб чиқилди. Улар қаторида Туркистон шаҳрини ривожлантириш, “Арслонбоб” мақбараси ва “Кўҳна Ўтрор” харобалари атрофини ободонлаштириш, “Шимкент Сити” яқинида бунёд этиладиган дастурлар ҳам бор. 

– Давлат раҳбари “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида она заминимиздаги тарихий ёдгорликларни тиклаш ва жаҳонга намойиш этишга алоҳида эътибор қаратган, – деди минтақа раҳбари. – Қадимий ёдгорликларнинг катта қисми Жанубий Қозоғистон вилоятида. Археологик меросни сақлаб қолиш учун қурилиш ишларини жаҳон талаблари даражасида амалга оширишимиз зарур. 

“Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмаси бошланишига оз вақт қолганини ҳисобга олган ҳолда, вилоят ҳокими биринчи навбатда Туркистон ва Ўтрордаги ишларни жадаллаштиришни топширди. Бугунги куннинг асосий талаби – келадиган туристлар оқимига қулайлик туғдириш мақсадида кўчалар кўриниши, инфратузилмалар, хизмат кўрсатишни тегишли меъёрларга мувофиқлаштиришдан иборат. 

Шунингдек, “Шимкент Сити” лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари ҳам жадаллашади. Тез кунларда этношаҳарча қурилиши бошланади. Шимкент шаҳри бош меъмори Н. Арқабаев тақдим этган эскизларга қараб айтсак, яқинда вилоятимиз марказида яна бир диққатга сазовор жой пайдо бўлади. 

 

А. САРМОНОВ., 2017-04-25, 15:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.