26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. ТУЙМЕБАЕВ: “Ўрдабошида уч бийга ҳайкал ўрнатилади”

Бирликнинг ибтидоси бўлган Ўрдабоши тепалигига уч бий ёдгорлиги ўрнатилади. Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги XIV сессиясида минтақа раҳбари Ж. Туймебаев шуни маълум қилиб, жумладан шундай деди:

– Ўрдабоши – қозоқ халқи қаддини қайта тиклаб, “бир енгдан қўл, бир ёқадан бош” чиқарган, ёвга қарши отланган жой. Ўрдабошидаги Бирликтўбеда XVIII асрда уч бийнинг ташаббуси билан уч жузнинг беклари, ботир-сарбозларининг боши қўшилиб, жўнғор босқинчиларига қарши кучларни бирлаштиришга ундаган муқаддас жой. Келаси йили 28 майда Элбоши Нурсултан Назарбаев Ўрдабоши тепалигида тарихий маъруза қилганига 25 йил тўлади. Бу – тарихий сана. Бу ерда баланд устунлар турибди. Мен Алашнинг бошини бирлаштирган уч бий – Тўле, Қазибек ва Айтеке бийларнинг ҳайкалини Ўрдабошида ўрнатишни таклиф қиламан. У тарихи теран Қозоқ хонлигига бағишланган ёдгорликлардан бири бўлади, – деди вилоят ҳокими.

Бугунги кунда ана шу ёдгорликнинг меъморий қиёфаси устида иш олиб борилаётганини айтган ҳоким унинг баландлиги 15-20 метр бўлишини таъкидлади. Майдони минг гектар бўлган тарихий масканга йўл қурилади, шунингдек, бу ерда дам олиш масканлари, қаҳвахоналар бунёд этилади.

Вилоят ҳокими сессияда Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида таъкидланган, тарихда муҳим роль ўйнаган муқаддас жойларни таъмирлаб, ривожлантириш орқали ёшлар онггида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, шу баробарида сайёҳликни ривожлантириш ҳақида гапирди.

Ёдингизда бўлса, 1993 йилнинг 26, 27, 28 май кунлари Бирликтўбеда – уч жузнинг бошини бирлаштирган жойда катта йиғин уюштирилган ва 150 мингдан зиёд киши иштирокидаги йиғинда қардош давлатлар – Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Ислом Каримов ва Асқар Ақаевлар мартабали меҳмон сифатида қатнашган эдилар.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-08-31, 18:14 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.