26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пойтахтликларга етти совға

ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргаз­маси доирасида Астана шаҳрида ўта­ётган Жанубий Қозо­ғистон вилояти кун­лари доирасида Жа­нубнинг пой­тахт­­ликларга ет­тита ўз­гача сов­ғаси тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда, вилоят ҳо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кимининг ўрин­бо­­­сари Уласбек Са­­­­­­­дибеков Марказий ком­­­­­муникациялар хиз­ма­­­тида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўзгача еттита тадбирнинг бири – Миллий кутубхонада Элбошининг “Келажакка йўл­­­­ланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида нашр этилган “Шахс. Мустақиллик. Тарих”, “Жаҳон тан олган етти шахс” китоблари ва Астана шаҳар ўқувчилар саройида “Куч отаси – Ҳожимуқон” анимация фильмининг тақдимоти.

Иккин­чиси – “Қазмунайгаз” компанияси биносидан бошлаб, “Нурйўл” гулзори бўйи билан “Байтерек” майдонигача “Туркий элнинг туб илдизи – Жанубдан Астанага салом!” мавзуида та­­­­­рихимизни намоён этадиган туялар ва отлар карвони. 

Учинчиси – “Байтерек” май­донида бир вақтда 600 нафар ёш дўмбирачи ижросида куй. 

Тўртинчиси – вилоят ёшлари Қурбон ҳайити муносабати билан жамоат транспорти ва одамлар гавжум жойларда 5000 кишига қандолат маҳсулотлари ва бўғир­соқ улашилади. 

Бешинчиси – Қурбон ҳа­йитининг биринчи кунида эт­но­овулда 5000 кишига палов пиширилиб, “1 қовун, 1 тарвуз” шоири остида 40 тонна қовун-тарвуз турмуши ночор оила­ларга бепул тарқатилади. “Бай­терек” ёдгорлиги олдида жану­бийқозоғистонлик Еркинбек Бўке­баев ихтиро қилган қозоқ ара­васида пойтахтликлар ва шаҳар меҳмонларига ҳайитлик берилиши, олтинчи тадбир бўлади.

 Еттинчиси – 1-2 сентябрь кунлари икки қаватли инглиз автобусида “Мангу эл”, “Сариарқа” ва бошқа гавжум кўчаларда мусиқий жамланма ҳавола этилади.

 

  

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-31, 18:16 1253
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.