26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астанадаги вилоят кунлари доирасида 43та тадбир ўтмоқда

ЭКСПО-2017 Халқаро ихтисослаштирилган кўргаз­масида Жанубий Қозоғистон вилояти кунларида миллий урф-одатлар, қадриятлар, маданият ва маънавий бойликни   тарғиб қиладиган 43та маданий-оммавий тадбир пойтахтликлар ва шаҳар меҳмонлари эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Жануб кунларининг даст­лабки тадбирида хориж давлат­ларининг Қозоғистондаги 30дан зиёд элчилари  иштирок этган анжуман очилди.

2-3 сентябрь кунлари аграр минтақанинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси таш­кил этилади. Ярмаркада бозор­дагидан арзон қиймати 265 млн. тенгега  тенг 550 тон­нага яқин маҳсулот сотилади. 

Бундан ташқари, рес­пуб­­лика бўйича кичик ҳам­да ўрта тадбиркорлик субъект­­лари сони  жиҳатидан етак­чи Жанубнинг саноат маҳсу­лотлари кўр­газ­маси ўтди. “Тинчлик ва то­тувлик” саройида ўтаётган кўргазмада минтақамизнинг озиқ-ов­­қат ва енгил саноат, ма­­шина­соз­лик, фармацевтика ҳамда қурилиш сохаларидан ҳам­маси бўлиб 50дан зиёд корхона иштирок этмоқда, 30 август куни Астана шаҳридаги ўқув­чилар саройида “Куч отаси – Қажимуқан” анимациявий фильми  тақдимоти  ўтса, 31 ав­густ куни “Ўтрор достони”, “Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­ғистон қоплони”, “Тў­лағай”, “Қозоғистон бренди” ани­маци­явий фильмлари намойиш этилди. 

“Қазанат” отчопарида кўп­­­­кари, қиз қувиш, эркин кураш, тенге илиш, 3 сентябрь куни “Этноовулда” қозоқча кураш, ошиқ отиш, тў­ғиз­қумалоқ ҳамда томошабинлар  орасида  “Қўчқор кўтариш” му­со­бақалари ташкил этилади. 

3 сентябрь куни соат 21.30да ЭКСПО майдонидаги ам­фи­театрда Жанубдан чиққан қозоқ эстарадаси юлдузлари Нурлан Ўнербаев, Қайрат Нуртас, Алтинай Жўрабаева, Жубаниш Жексенули ҳамда бошқа ис­теъдодлар ўз санъатини на­мойиш этиб, “Қўшиқ ва куй аллалайди Астанани!” гала-концерти билан вилоят кунлари якунланади.   

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-31, 18:17 745
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.