26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ядро хавфсизлиги калити

Қозоғистон Президенти МАГАТЭнинг Кам бойитилган уран банкининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Тадбирда Нурсултан Назарбаев Кам бойитилган уран банкнинг рамзий калитини МАГАТЭ Бош директори Юкия Аманога топширди. 

Давлат раҳбари табрик нутқида тадбирнинг Қозоғистон ва жаҳон ҳамжамияти учун аҳамиятли эканини таъкидлади. 

Нурсултан Назарбаев мустақиллик йилларида Қозоғистон жаҳоннинг ядровий қуролига эга тўртинчи давлатига айлангани, бугунги кунда Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашда Қозоғистон Республикаси томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ва бу соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатимизнинг минтақадаги роли ва аҳамияти қанчалик юқори эканлигидан гувоҳлик беришини айтди. 

– 1991 йилнинг 29 августида менинг Фармоним билан жаҳондаги энг йирик полигон – Семей ядро синов полигони ёпилди. Бугунги кунда бутун дунё 29 августни Ядро синовларига қарши халқаро ҳаракат куни сифатида нишонламоқда, – деди Элбоши. 

Дарҳақиқат, Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш, минтақада ядровий қуролларнинг тарқалиб кетмаслиги учун халқаро назорат ўрнатиш ташаббусини илк бор илгари сурган эди. Ушбу ташаббус минтақамиз ҳаётида амалий тасдиғини топди ҳамда 2006 йилнинг 30 октябрида БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш тўғрисида» резолюцияси бир овоздан қабул қилинди. 

2014 йил 6 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида том маънодаги тарихий воқеа юз берди – мазкур ташкилот тузилганидан буён биринчи маротаба бешта ядровий давлат – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россия якдиллик билан ва бир пайтнинг ўзида муҳим халқаро ҳужжатни – Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги Шартномага Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Протоколни имзолашди ва 190 давлатни бирлаштирган G-GLOBAL ташаббусини илгари суришди. 

– Қозоғистон мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ инсонпарварлик ва тинчликсеварлик қадриятларига асосланган тинчлик ва бунёдкорлик билан ривожланиш йўлини танлаган эди. Бинобарин, тинчликни қўриқлаш керак, ҳар соат, ҳар дақиқа уни эҳтиёт қилишимиз лозим, – деди Нурсултан Назарбаев, – Мен БМТнинг 70-сессиясида ташкилотнинг 100 йиллигига ядровий қуролсиз бориш ташаббусини кўтардим. Биз доимо ўрнак кўрсатиб, ядровий қуролга интилаётган давлатларни бу йўлдан қайтариб келмоқдамиз. 

Тадбир ниҳоясида Нурсултан Назарбаев Қозоғистонда очилган Кам бойитилган уран банки фақат тинч мақсадларни кўзлашини, фаолиятини тинч атомга бағишлашини таъкидлади. 

 

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди, 2017-08-31, 18:18 705
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.