26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Меҳрибон ва ғамхўр Аллоҳ номи билан бошлайман!

Барчамизни ҳайитга омон-эсон етказган Аллоҳ Таолога беадад шукрлар ва санолар бўлсин!

Барчангизни, меҳр-мурувват, бағрикенглик ифодаси бўлган хосиятли, улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан табриклайман! Оилаларингизга тинчлик, омонлик, дастурхонларингизга тўкинлик, мустаҳкам соғлик, ишларингизга барака тилайман. 

Қурбон ҳайити – Яратганнинг бизга белгилаб берган икки байрамнинг буюги. Юртимиз  унга ўзгача тайёргарлик кўриб, ҳамжиҳатликда нишонлайди. Байрам эзгулик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлишга чорлайди.

Ҳайит – ака-ука, қариндош-уруғларни бирлаштирадиган, мусулмон аҳлини имонга чорлайдиган, одамларни қаноат ва тавба қилишга ундайдиган буюк байрам. Ушбу кунда инсонлар фақатгина қурбонлик қилибгина қолмасдан, савоб, эзгу, хайрли амаллари билан Роббимизнинг розилигига, раҳм-шафқатига эришадилар. Чунки, араб тилидаги “Қурбон” сўзи “яқин бўлиш”, “ёндашиш” деган тушунчани билдиради.

Ҳурматли диндошлар! Барчангизни шу муносабат билан, аҳли мусулмонларнинг ҳурмати учун ногирон, етим-есирларга, қаровсиз қолган қарияларга меҳр-мурувват кўрсатишга чақираман.

Аллоҳ Таоло дуоларимизни, эзгу тилакларимиз ва савобли ишларимизни, қилаётган қурбонликларимизни қабул қилсин! Омин!

 

Ержан ҳожи МАЛҒАЖИУЛИ, Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфти, 2017-08-31, 18:20 821
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.