26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улуғвор мақсадлар сари

Тўлебий туманининг  Алғабас қишлоғида «Алғабас» мактаби қошида 200 ўринли ўқув биноси фойдаланишга топширилди. 

Тантанали тадбирда Жанубий Қозоғистон вилоят табиий ресурслар ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С. Саметова, туман ҳокими ўринбосари Ғ. Тўлепов, туман маслаҳати котиби Нурлан Қўйбағаров, вилоят маслаҳати депутати Саттар Қуашбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимиз ва вилоятимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда соҳага эътибор, мактабларнинг моддий-техник базаси йилдан йилга мустаҳкамланаётганини тилга олишди. Ота-оналар эса қурилишни олиб борган «Қаржан-тау» МЧБ раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди. 

– Вилоятимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизми яратилган, – деди вилоят маслаҳати депутати С. Қуашбаев. – Соҳага оид қабул қилинган қатор давлат дастурларига биноан кўплаб таълим муассасалари янгидан қурилди, энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланди. Бу борадаги ишлар бугунги кунда янада жадал тус олмоқда. Дунё тараққиёти шиддати барча соҳа каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашувни, инновацион технологияларни татбиқ қилишни тақозо этмоқда. Таълим соҳаси олдига қўйилаётган шу каби вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, амалий натижаларни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг бир кўриниши – ушбу мактабнинг очилиши. Зеро, она Ватанга садоқатли, билимли, чинакам комил инсонларни вояга етказиш бугун барчамизнинг улуғвор мақсадимиз.

Шунингдек, янги бинолар «1 Мамир», Ал Форобий номли мактаблар қошида ҳам очилиб, фойдаланишга топширилди. Туман бюджетидан маблағ ажратилиб, 44 мактабга 5133 дона парта харид қилинди. 

 

, 2017-09-06, 18:57 264
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.