26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги мактаблар – ўқувчиларга

Янги ўқув йилининг дастлабки куни Манкент, Қорабулоқ ва Кўлкент қишлоқ округларида учта янгидан барпо этилган таълим муассаси ўқувчиларга қучоқ очди. 

Замонавий услубда қурилган ва барча шарт-шароитларга эга янги масканларнинг тантанали очилиш маросимида педагоглар, ота-оналар, қишлоқ фаолларидан ташқари, вилоятдан келган мутассадди идоралар вакиллари ҳамда маҳаллий ҳокимлар, депутатлар иштирок этишди. 600 ўринли “Манкент” ўрта мактабининг янги биноси ҳам билимга чанқоқ ёшларни бағрига олди. Билимлар кунига бағишланган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҚХА котибияти раиси М. Қалмуратов қуйидагиларни таъкидлади: “Жорий янги ўқув йилида вилоятимиз бўйича 73 минг нафар жажжи ўғил-қиз мактаб қучоғига отланади. Ёшларимизнинг тўлақонли, сифатли билим олишлари устоз-муаллимларнинг касб маҳоратига, қолаверса, уларга яратилаётган шарт-шароитларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Мана бугун ўқувчиларнинг чеҳрасига боқиб, ўғил-қизларнинг билимга чанқоқ эканлигига яна бир карра амин бўлаяпман. Ёшларимизга янгиланган тартибда таълим-тарбия беришда педагогларга каттадан-катта зафарлар тилайман”. 

Кўлкент қишлоғидаги 600 ўринли Сатпаев номли мактабнинг тантанали очилиш маросимида ҳозир бўлган вилоят ҳокимининг муовини Ербўл Садир ҳамда Сайрам тумани ҳокими Бақтияр Мамаевлар ўз табрикларида Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида таълим соҳаси вакиллари зиммасига қозоғистонлик ёшларни замон талабига мос равишда тарбиялаш вазифасини белгилаганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Яна бир янги мактаб – Қорабулоқ қишлоғидаги 100-сонли илм маскани ҳам 2 сентябрда ўқув йилига шайлигини намойиш этди. Ушбу таълим муассасининг нисбатан қисқа фурсатда фойдаланишга топширилишида педагоглар жамоаси сардори, туман маслаҳатининг депутати Муҳиддин Сиддиқовнинг хизматлари катта бўлганини таъкидлаш жоиз.

Мухтасар қилиб айтганда, янги ўқув йили нафақат сайрамлик ўқувчиларни, балки ота-оналарни ҳам хушнуд этди. Зеро, энди барча қулайликларга эга бундай мактабларда уларнинг фарзандлари аъло баҳоларга ўқишга интиладилар.

 

 

Суратларда: янги мактаблар очилиш онларидан лавҳалар.

 

И. КАРИМОВ, 2017-09-06, 18:58 246
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.