26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кичкина деманг бизни

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабида стол тенниси билан шуғулланаётган ёшлар орасидан кўплаб ажойиб спортчилар етишиб чиқмоқда. 

Улар турли даражадаги мусобақаларда вилоятимиз, республикамиз спорт шарафини муваффақиятли ҳимоя қилиб келишмоқда. Бунда мактабнинг стол теннисидан олий тоифали устоз-мураббийи, Халқаро даражадаги ҳакам Мирёқуб Мираслоновнинг хизматлари тақсинга лойиқ. Уларнинг шогирдлари Алмати шаҳридаги иқдидорли болалар учун очилган спорт интернатида таълим олиб,  маҳоратини ошириб, нуфузли мусобақаларда иштирок этишмоқда. Улардан бири, ёшгина қизалоқ, Шимкент шаҳридаги Е. Юсупов номли мактаб ўқувчиси, стол теннисидан спорт усталигига номзод, 12 ёшли Сарвиноз Мирқодирова. У ёзги таътил кунлари қозоғистонлик бир тўп теннисчи спортчилар сафида Хитойнинг Тайбей, Шанхай шаҳарларида ва Люксембургда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиб, дунёга таниқли устоз-мураббийлардан маҳорат дарсларини олди. Янги ўқув йили олдидан у билан суҳбатда бўлиб, фикр-мулоҳазалари билан қизиқдим. Ёш қизчамизнинг асл мақсади – келажакда йирик мусобақаларда Қозоғистонимиз шарафини ҳимоя қилиш, устозлари ва ота-онаси ишончини оқлаш.

Унинг орзулари рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.

 

Иброҳим ТОЖИБОЕВ, 2017-09-06, 19:06 225
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.