26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ишсизлар сонини камайтириш йўлида

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил, 29 декабрдаги “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида” 29-сонли қарорига мувофиқ, аҳолининг энг кам таъминланган қатламларига моддий кўмак кўрсатишни мақсад қилиб қўйган ”Өрлеу” лойиҳаси Сайрам туманида  ҳам кўнгилдагидек амалга оширилмоқда. 

Туман бандлик ва ижтимоий дастурлар марказидан олинган маълумотларга қараганда, шу йилнинг ўзида жами 993 оилага ушбу лойиҳа доирасида шартли пулли ёрдам кўрсатиш мўлжалланган эди.

Шу пайтга қадар  оилада меҳнатга лаёқатли аъзо­ларини иш билан таъминлаш шарти билан 716  оила “Өр­леу” лойиҳаси асосида ҳуж­­жатларни топширди. Биринчи босқичда 614 оилага ёки 3873 нафар ҳамюртга республика бюджетидан 48127,1 минг тенге, маҳаллий бюджетдан 10501,6 минг тенге ажратилди. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб (иккинчи босқич) 379 оилага моддий ёрдам кўр­сатилади. Агар қишлоқ ҳо­ким­­­ликлари мисолида кўра­ди­­ган бўлсак, биринчи ярим йилликда Орис, Жибек жўли, Кўлкент қишлоқ  округларида режа юз фоизга бажарилган бўлса, Қутарис, Қайнарбулоқ, Оқсувкент, Оқбулоқ қишлоқ округларида эса режа ати­ги 35-40 фоизга амалга оши­­рилган, холос. Шуни таъкидлаш жоизки, лойиҳа дастурига мувофиқ, давлат томонидан пулли ёрдам кўрсатилиши  керак бўлган оилада меҳнатга  яроқли аъзолар биринчи нав­­­батда биронта ишга жойлаштирилади. Бу ўз навбатида вилоятимизда ишсизлар сонининг кескин камайишига олиб келади.

Юқорида тилга олин­ган дастурнинг ик­­­кин­­­­чи босқичи, бу ом­ма­вий тад­биркорликни ривож­­лан­ти­ришдир. Бу ғоя ҳам режали амалга оширилмоқда, Хусусан, “Дастлабки бизнес” лойиҳасига мувофиқ 210 на­фар турли ёшдаги фуқа­рони тадбиркорлик асо­сида курсларда ўқитиш режа­лаш­тирилган бўлса, шу кунга­га қадар уларнинг қарийб 50 фоизи тегишли курсларда ўқиб, қўлларига сертификат олишди. 

Энди тадбиркорлик курс­ларида биронта йўналиш бўйича таҳсил кўрган 206 нафар фуқарога  ўз ишини бошлаш учун кичик насия берилади. Шу кунгача уларнинг 90 нафарига жами 312350,0 минг тенге миқдорида насия берилди.

Касбий, ўрта махсус ва олий ўқув юртларини битирган ёшларнинг бандлигини таъмин­­­лашни ўз олдига мақсад қил­­­­ган "Ёшлар амалиёти" давлат дастурининг йиллик  режасига мувофиқ 2017 йил­­да 287 нафар йигит-қиз ўз ихтисослиги бўйича  ишга жалб қилинди. 

Мухтасар қилиб айтганда, буларнинг ҳаммаси ту­ман­да ишсизлар сонини ка­­­май­­тириш, аҳолининг банд­ли­гини таъминлаб, улар­нинг фаровонлигини янада яхши­лашга қаратилгандир.

 

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-09-06, 19:22 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.