26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиёт соҳаси Элбошимиз назарида

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. На­зар­баевнинг “100 аниқ қадам” Миллат режаси ва “Учинчи замонавийлашув: дунёвий рақо­­бат­бардошлик” Мактубида инсон сало­мат­ли­­­гини янада мустаҳкамлаш, тиббий хизмат си­фатини яхшилашда соғликни сақлаш соҳаси муттахассисларининг ҳиссаси салмоқли экани таъкидланган. 

Таълим ва тиббиёт соҳасидаги ютуқла­римиз – Қозоғистоннинг дунёда энг ривож­ланган 30та давлат қаторига киришида асосий мезонлардан бири.

Қозоғистон Республикаси Мустақилликка эришгач, барча соҳаларда бўлгани каби, тиббиёт, соғликни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, улкан ютуқлар қўлга киритилди. Қатор хусусий даволаш масканлари, соғломлаштириш муассасалари, тиббиёт ўқув юртлари бугунги кунда ёшларга билим бериб, аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқдалар.

2 сентябрь – Билимлар куни муносабати би­лан Жанубий Қозоғистон тиббиёт коллежида ўтган тадбирда муассаса директори Алмира Турдалиева сўзга чиқиб, шифокорлик касбини танлаган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор этди. Шунингдек, у ўқув юртининг педагогик жамоаси уларнинг ишончини оқлашига ва замонавий услубда даволашга қодир оқ халатли, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга ваъда берди. 

Шундан сўнг, кафедра мудири Роза Умбетова ҳам коллеж талабаларини янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, таълим  жараёни ахборий тех­нология, компьютер технологиясига тўхталди ва келгусида ўқитиш 3 тилда – давлат, рус ва инглиз тилларида олиб борилишини маълум қилди.

Ота-оналар номидан сўзга чиққан Ақмарал Алтаева ва Гулнора Рўзиметовалар коллеж маъму­риятига миннатдорчилик билдириб, фаолиятига муваффақиятлар тилашди.

 

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-09-06, 19:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.