26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арисни Москвага алишмаган устозга таъзим!

... Қримда яшайдиган катта ўғли Илья ва Москвада тура­диган кичик фарзанди Вадим туғилган юртлари Арисдан оталарини Россияга олиб кетиш учун келишди. Бироқ Ар­тур Борисович, “Мен қозоқ даласида дунёга келдим. Шу заминда меҳнат қилдим. Менинг жоним ҳам, таним ҳам қозоққа айланиб кетган. Дўстларим ҳам, туғишганларим ҳам арисликлар. Ариснинг мусаффо ҳавосини Москва ёки Қримнинг ҳавосига алишмайман. Ўзим Қозоғистон ватанпарвариман. Шу боис мен бошқа элга кўчмайман, овора бўлманглар”, деб қайтарди фарзандларини.

“Устоз... Яратилишидан ўзига айтилганнинг ҳамма­сини яхши тушунган, кўрган, эшитган ҳамда уққан нарса­ларнинг ҳаммасини ёдида яхши сақлайдиган, ҳеч нарсани унутмайдиган, тириш­қоқ, идрокли ақл соҳиби. У ўта сабр-қаноатли, билимга чанқоқ ҳамда ор-номусни ардоқлайдиган, яқинларига ҳам, бегоналарга ҳам адо­латли,  барчага яхшилик ва эзгулик улашиб, қўрқинч ва ҳадикни билмайдиган жасур, довюрак бўлиши керак”, деган экан машҳур ҳамюртимиз, бутундунё устози Абу Наср ал-Форобий бобомиз 10 аср муқаддам. 

Орадан 1000 йил вақт ўт­са ҳам олимнинг ушбу до­но сўзлари моҳиятини йў­қотмаган, йўқотмайди ҳам. 

Устозларни улуғлашнинг ёрқин намунасини “Билимлар куни”да Ўтрор тумани ҳокими Ерлан Қуанишули Айтаханов кўрсатди. Туман раҳбари 28 йил аввал Арис шаҳридаги 9-сонли “Темирйўлчилар” ўрта мактабини тамомлаган экан. Яқинда собиқ мактаб директори Артур Борисович Кудрин 90 ёшга тўлади! Соғ­лиги панд бериб, касалхонага тушиб қолган устозни байрам куни туман ҳокими йўқлаб борди.

Арис шаҳрининг фахрий фуқароси, “ҚозССР маориф аълочиси”, “Фахрий темир­йўл­­чи” ҳамда кўплаб юбилей медаллари соҳиби Артур Бо­рисович шогирдининг таш­рифидан жуда қувониб кетди. 

Элбоши Н. Назарбаевнинг “қозоғистонча ватанпарварлик” дегани шу бўлса керак.

Устоз ва шогирднинг учра­шувидан жуда кўп нарсани англагандек бўлдик. Каттага ҳурмат, устозга иззат кўрсатиш ёшларимиз учун ўрнакка лойиқ эзгу ва савобли иш.

 

 

Алмас АҚИЛБЕК. Ўтрор тумани, 2017-09-06, 19:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.