26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Нур Отан”да янги раис ўринбосари

“Нур Отан” партияси ЖҚВФ раисининг биринчи ўринбосари  этиб Нурмахан Жўлдасов та­йинланди.

“Нур Отан” партияси ЖҚВФ биносида партия вилоят бў­лимининг раиси, вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев раиснинг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасовни йиғилганларга таништирди.

“Нур Отан” партияси раи­­­­сининг биринчи ўринбосари Мухтар Қул-Мухаммеднинг 2017 йил 29 августдаги 125-сонли буйруғига биноан Нурмахан Миятули Жўл­­дасов Жанубий Қозоғистон вилоят партия таш­килоти раисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди. 

Н. Жўлдасов 1959 йил 1 июлда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманида дунёга келган. Олий маълумотли,  мутахассислиги педагог ҳамда иқтисодчи-молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1977 йили Шимкент шаҳридаги сут заводида механикликдан бош­лаган. 1981-2001 йилларда И. В. Мичурин номидаги 36-сонли ўрта мактабда ўқи­тувчи,  Оржо­никидзе номли 36-сонли ўрта мактабда комсомол қўми­тасининг котиби, “Авто­ВазҚосымшаБөлшек” дўкони мудири, “Қарабастау” МЧБ директори, “Қаратөбе” МЧБ ди­ректори ва бошқа лаво­зимларда ишлаган. 2001 йил­дан бошлаб автотранспорт, коммуникация ҳам­­­­да туризм бошқармаси бошлиғи, Шимкент шаҳар ҳокими девони молия-хўжалик бўлимининг раҳбари, ҚР Табиий монополияларни соз­­лаб туриш агентлиги Жанубий Қозо­ғистон вилоят департаменти директори, ЖҚВ ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари – молия-хўжалик бўлимининг бошлиғи, Байдибек ва Сариоғоч туман ҳокими лавозимларида ишлаган. 2015 йилдан “Нұр-Амир Инвест” МЧБ директори.

Нурмахан Жўлдасов – олтинчи чақириқ Жа­­­­­нубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг де­­путати, “Нур Отан” партияси фракциясининг аъзоси.

, 2017-09-06, 19:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.