26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устозлар ҳам уйли бўлади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида туман, шаҳар ҳокимлари ва вилоят бошқармалари раҳбарларининг иштирокида селектор мажлиси ўтди. 

Кун тартибига “Вилоятда электр қувватини тежаш ҳамда унинг  энерго самарадорлигини ошириш ишларининг  бориши” ҳамда “Вилоят ҳудудидаги аҳоли манзилларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сани­тария жиҳатидан тозалаш ишлари” тўғрисидаги иккита  масала қўйилди.

Даставвал минтақа раҳбари барча туман, шаҳар ҳокимлари ва бошқармалар  раҳбарларига  олтинчи чақириқ Парламентнинг учинчи сессиясидаги Элбоши Нур­­султан Назарбаевнинг  маъру­­­заси билан танишиб, бел­ги­­­­­­ланган  вазифалар бўйича аниқ режалар тузишни топширди.

Янги ўқув йилининг бошлан­ганини айтган вилоят раҳбари таълим мазмунига, ўқувчи ва педагог шахсига ҳамда фао­лия­тига жуда катта аҳамият бериш зарурлигини айтди. 

Шунингдек, вилоят ўқи­тув­чиларини хизмат квартираси  билан таъминлаш учун барча  туман, шаҳарларда  бир хил бичимдаги уй-жойлар қуришни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ушбу йўна­лиш­даги ишларни ташкил этишни қурилиш бошқармасига  юклади. 

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича маъруза қил­ган вилоят энер­гетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бош­қармасининг раҳбари Мар­ғулан Марайим минтақада энер­го аудит юритиш иши ке­­­чиктирилаётганини айт­ди. Унинг таъкидлашича, ви­лоятда 103та иншоотнинг  48тасидагина энерго ау­дит юритилган. 55тасида бугун­ги кунгача энерго аудит юри­тилмай, “Электр қувватини тежаш ҳамда ун­дан унумли фой­­­­­­даланиш тўғрисида” Қонуни та­­­­лаблари ўз даражасида бажа­рилмаётир.

Ушбу масалага эътибор қаратган мин­тақа раҳбари аудит билан боғлиқ барча иш­ларни жорий йилнинг сўнггигача  тугатишни топширди.

– Шимкент шаҳрида муқобил (қуёш нуридан) фойдаланиб, электр қуввати олиш ва та­биий газни тежаш учун кўп қаватли уй-жойларга сув иситиш уску­наларини ўрнатишни топ­шираман. Топшириқни қатъий назоратда ушлаш керак, – деди минтақа раҳбари. 

Мажлисда,  шунингдек, ви­лоят ҳудудидаги аҳоли ман­зилларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳам­да санитария жиҳатидан то­залаш тадбирлари муҳокама қилинди. Шу ўринда вилоят ҳокимининг қўшни вилоятлар билан хорижнинг ижобий тажрибасини амалда қўлланиш  ҳақида сўз юритилди. Маълум бўлишича, кўчани тозалаш, белгиланган жойлардаги  ахлат уюмларини бартараф этиш ҳамда уйларнинг деворларини  оқлаш, бўяш ҳақидаги топ­шириқларнинг бажарилиши суст. Аниқроқ қилиб айтганда, кўча бўйларини тозалаш режаси Шимкент шаҳрида – 30 фоиз, Ўтрорда – 31, Ўрдабошида –  38, Мақтааралда – 40, Орисда – 42, Чордара туманида – 49 фоизгина бажарилган. 

Тозаликни таъминлаш хусу­сида Шимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Бейсен Жанбўсинга огоҳлантириш айтилиб, бир қа­тор топши­риқлар юкланди.

– Бугунги кунда Шимкент шаҳ­рида тозаликни таъмин­лайдиган 3та ташкилот бор, уларда  минг­дан зиёд одам меҳнат қи­лади, 203та тех­никаси бор. Би­роқ шунга қара­май, ишларнинг бажарилиши қониқарли эмас,  – де­ди ҳоким.

Мажлисни якунлаган мин­тақа раҳбари вилоят бўйи­­­­­ча кондоминиум ва квар­­­­ти­­­­­ра эгаларининг ширкат­ла­­­­­рини қуриш ишларини жа­дал­лаштириб, ўтқазилган кў­чат­ларни парвариш қилиш ма­салаларининг бажарилишига   катта эътибор беришни топширди.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-06, 19:33 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.