26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Салом, жонажон мактаб!

Билимлар куни арафасида Шимкент шаҳрида 7та янги мактаб фойдаланишга топширилди. Унинг бештаси “Нурли йўл” давлат дастури доирасида бунёд этилган. “Сауле” кичик туманидаги 1200 ўринли 129-сонли, “Қайнарбулоқ” аҳоли манзилидаги 1200 ўринли 125-сонли, “Жаңаталап” аҳоли манзилидаги 600 ўринли 128-сонли, “Дўстлик” кичик туманидаги 1200 ўринли 69-сонли, “Ақжайық” аҳоли манзилидаги 900 ўринли 59-мактаблар, шулар жумласидан.

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев “Сауле” кичик туманидаги мактабнинг очилиш маросими ва “Биринчи қўнғироқ” тантанасида қатнашиб, устозлар ва ўқувчиларни янги ўқув йили ва янги мактаб шодиёнаси билан қутлади:

– Бу кун – янги ўқув йили, янги ютуқ ва муваффақиятлар бошланадиган кун. Таълим бериш иши – чуқур тарихга эга, миллат ва динга ажралмайдиган, узоқ йилларда самара берадиган иш. Ана шу шарафли ва муқаддас ишни амалга оширадиган эса, барчамиз учун азиз бўлган муаллимдир. Айниқса, мактаб остонасини энди хатлаётган болажонлар учун Би­лимлар куни бир умр ёддан чиқмайди. Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида таълим ва фанни такомиллаштириш, ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг учун, ўқитувчи ва мураббийларга юкланадиган вазифа долзарблигини йўқотмайди, – деди минтақа раҳбари.

Тўққиз минг аҳолиси бор кичик туманда бунёд этилган янги мактаб 1200 ўқувчига мўлжалланган. Уч сменада таълим бериб келинган масканда янги ўқув йилида 1350 нафар ўқувчи илм эгаллашни бошлайди. Уч қаватли замонавий мактабда химия, физика, биология лабораториялари, мультимедия-лингафон кабинетлари, компьютер синфи, кутубхона, мажлислар ва жисмоний тарбия заллари бор.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Дўстлик” ва “Қайнарбулоқ” кичик туманларида шу куни фойдаланишга берилган 1200 ўринли мактабларни кўздан кечирди. Таълим масканларининг фаолияти билан танишган минтақа раҳбари устахона ва тикувчилик цехларини оралаб, умумтаълим мактабида ўқувчиларга чуқур билим беришдан ташқари тўгаракларда касбий билим бериб, ўқиш сўнггида гувоҳномалар бериш кераклигини айтди. Болалар тарбияси ҳақида гапирган вилоят раҳбари ота-оналар ва мактаб орасидаги ҳамкорликни кучайтириш ор­қа­ли ёш авлод тарбияси, тоза­ликка эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Айтиш жоизки, вилоятимизда янги ўқув йилида 20та янги мактаб фойдаланишга топширилди. Уларнинг 15таси “Нурли йўл” дастури доирасида бунёд этилса, қолгани маҳал­лий бюджет ҳисобидан қад ростлади. Натижада, вилоятимиздаги мактаблар сони 1027тага етди. Жорий ўқув йилида вилоят мактабларида 640 минг ўқувчи таълим олса, унинг 73 минг нафари биринчи синфга борди. 

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-09-06, 19:37 262
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.