26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Молия тизими мустаҳкам

ЭЛБОШИ ЕВРООСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БОШҚАРУВИ РАИСИ ДМИТРИЙ ПАНКИННИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Суҳбат давомида банк хизмати, уни янада ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари тилга олинди. Н. Назарбаев Евроосиё тараққиёт банкининг тузилишидан кўзланган мақсад, олдинда турган вазифаларни тилга олди.

– Банкнинг асосий муассислари Қозоғистон ва Россия ҳисобланади, – деди Давлат раҳбари. – Банк Евроосиё иқтисодий иттифоқи эҳтиёжлари учун тузилган. Иш мақбул йўналишда кетмоқда.  Қозоғистон шароитида кредитларни тенгеда бериш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этаман.

Шунингдек, Элбоши Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳаларга бериладиган насияларни биргаликда молиялаштириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

– Банкда транспорт-инфратузилма, сув ва аграр йўналишдаги қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш имкони бор, улар иттифоқнинг барча мамлакатларига ишлай бошлайди, – деди  Н. Назарбаев.

 – Улар, энг аввало, Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлиши зарур. 

Д. Панкин Қозоғистон Президентига янги лойиҳалар юзасидан шартномалар тузилишининг бориши, банк насия жамғармасининг бугунги аҳволи,  ўтган йил натижасига кўра анча ортгани тўғрисида ахборот берди. 

 

, 2017-04-25, 15:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.