26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийларга эҳтиром

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Қурбон ҳайити муносабати билан шаҳардаги Фахрийлар уйига бориб, унда дам олувчи қарияларни байрам билан муборакбод этди. Мусулмон аҳлининг муборак айёми саналган ушбу байрамда 200 нафар буви ва буваларга дастурхон ёзилиб, совға-саломлар тақдим этилди.

– Бугунги дастурхон атро­фида уруш, меҳнат фахрийлари “Қаҳрамон оналар” каби алоҳида ҳур­матга лойиқ оға-опа­ларимиз ўтирибди. Сизлар, бутун умрингизни элимиз равнақи, тарақ­қиётига – келажак ёшларимизнинг яхши ўсиб, вояга етишига бахшида этдингиз. 

Шунинг учун, мана шун­дай соғломлаштириш мар­казларига келиб, ҳордиқ чиқариб, даволаниб туришга лойиқсизлар. Бу ерда дам олувчи икки кишига бир одам ажратилган. Мам­ла­катимизнинг шундай ғам­хўрлиги бардавом бўли­ши­га ишончим комил, – деди вилоят  ҳокими.

Жанубий Қозоғистон ви­­­­­лоят бандликни мувофиқ­лаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармасига қарашли Фахрийлар уйида 175 фахрий – фронторти меҳнаткашлари, қаҳрамон оналар ва ногиронлар, шу­нингдек, афғон уруши фах­рийлари дам олиб, соғ­ликларини тиклашмоқда.

Ҳар беш кунда 200 фах­рийни қабул қиладиган даволаш-соғломлаштириш марказида йилига 4 минг УВУ фахрийлари ва уларга тенглаштирилганлар, “ Халқ қаҳрамони”, III даражали “Еңбек даңқы” ордени, “Ол­тин халқа”, “Кумуш хал­қа” соҳиблари ҳамда ногирон нафақадорлар даволанишади.

 

 

 

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2017-09-06, 19:39 581
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.