26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астанада ҳайит дастурхони ёзилди

Қурбон ҳайити муносабати билан Астана шаҳридаги “Қазанат” отчопаридаги этноовулда Жанубий Қозоғистон вилояти кунлари доирасида халққа дастурхон ёзилиб, 300 кило палов дамланди. Дастурхондан беш мингдан зиёд киши баҳраманд бўлди. 

Тадбирнинг мақсади – динимиз қадриятини орттириб, қозоқ халқининг меҳмондўстлиги ва маданиятини намойиш этиш.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков барча астаналикларни Қурбон ҳайити билан қутлади.

– Барчага маълум, жорий йилнинг 29 август ва 3 сентябрь оралиғида ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг кунлари ўтмоқда. Қурбон ҳайит – Аллоҳни ёдга олишга сабабчи ҳамда одамларнинг бир-бирига хайрли амаллар қилишига туртки бўладиган диний анъана. Хосиятли Қурбон ҳайитида тотувлик ва бирлигимиз, ўзаро ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлаш мақсадида вилоят раҳбари номидан астаналиклар ҳамда пойтахт меҳмонларига махсус дастурхон ёзилиб, ош тортилмоқда, – деди Уласбек Садибекули.

Байрам арафасида бир қорамол ва бир қўй қурбонлик қилиниб, 1 тонна бўғирсоқ пиширилди. Шаҳарликлар ва меҳмонларга Тўлебий туманининг қимизи, Ўтрор туманининг шубати тавсия этилди. Шунингдек, барча ташриф буюрганларга ширин, мазаси тил ёрар қовун-тарвузлар бепул улашилди.

Вилоятнинг маданий, тарихий кўринишларини намойиш этадиган 2000га яқин бебаҳо буюмлар ҳамда мўйқалам ва ҳунармандчилик усталарининг ижодлари Астана халқи ва ЭКСПО меҳмонлари эътиборига ҳавола этилди. Шулар орасида қозоқ тарихида алоҳида ўринга эга Кенесари Қасимулининг қиличи ҳам бор.

Этноовулдаги байрам вилоят филармония жамоасининг концерт дастури билан давом этди ва байрамга файз киритди.

2017-09-06, 19:41 613
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.