26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубнинг қуёши Астанада порлаган кунлар

■ АСТАНАДАГИ ВИЛОЯТ БИЗНЕС-АНЖУМАНИДА 6ТА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти кунлари доирасида “Оntustik Business: имкониятлар ва салоҳият” бизнес-анжумани ўтди.

Унда ҚР “Атамекен” МТП бошқаруви бошлиғининг ўринбосари Нуржан Алтаев, “Қазақстан Даму банк” ҲЖ раиси Бўлат Жамишевлар томонидан ташкил этилган тараққиёт институтлари, иккинчи даражали банклар вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирдан мақсад – бизнес вакилларини Жанубнинг сармоявий имкониятлари билан таништириш ва минтақага кўпроқ сармоя жалб этиш, шу орқали вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда сайёҳларни кўпроқ жалб қилишдан иборат эди.

Жанубий Қозоғистон вилояти – катта иқтисодий салоҳиятга эга, жадал ривожланиб келаётган минтақалардан бири эканлигини таъкидлаган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев влоятимизнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа давлатларини боғлайдиган йўллар чорраҳасида жойлашганини, натижада, чегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ривож топаётганини маълум қилди. Барчангизга маълум, жаҳонда сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Истеъмолчи сифат ва хавфсизликни талаб қилади. Шу борада Қозоғистонда ҳам Россия, Хитой, Ироқ ва бошқа мамлакатлар каби янги бозорлар очиляпти. Ана шу бозорни эгаллашда Жанубий Қозоғистон вилоятининг имконияти юқори. Сабаби, тарихий ўлканинг қишлоқ хўжалик соҳаси яхши ривожланган. Сўнгги уч йилда йиғиб олинган полиз маҳсулотларининг ҳажми 1 млн. тоннадан ошди. Қозоғистондаги иссиқхоналарнинг 90 фоизи бизнинг минтақада жойлашган. Пахта тўлиғи билан, узум ва бошқа сабзовот маҳсулотларининг 70 фоизи бизнинг вилоятда етиштирилади, – деди минтақа раҳбари.

Анжуманда сўзга чиққан “KAZAKH IINVEST” МТ” ҲЖ бошқаруви бошлиғининг ўринбосари Мейиржан Майкенов Қозоғистоннинг сармоявий иқлими тўғрисида ҳисобот берди. 

Бизнес-анжуман доирасида 6та меморандум имзоланди. Уларнинг биринчиси “Шимкент” “Ижтимоий-тадбиркорлик корпорация”си Миллий компанияси” ҲЖ билан Хитойнинг Аньхой вилояти халқаро савдо алоқаларини ривожлантириш қўмитаси ўртасида тузилди. Шунингдек, ушбу компания “НГ-Энерго” ОҲЖ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида битим имзолади.

Жанубий Қозоғистон вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий тараққиёт ҳамда туризм бошқармаси ва “POWER LANDMARK HOLDINGS LTD” компанияси орасида ҳам сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида меморандум тузилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоятга 229,9 млрд. тенге миқдорида сармоя жалб этилган, бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 31,5 фоиз кўп, республикадаги улуш 5,7 фоизни ташкил этган. Минтақага кўпроқ сармоядорларни жалб қилиш мақсадида йил бошидан буён хорижий сармоядорлар билан 40дан зиёд долзарб учрашувлар ташкиллаштирилди. Натижада, тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар ишлаб чиқарадиган завод, Россия давлати билан Евро-5 андазасига мувофиқ ёнилғи ишлаб чиқарадиган нефть маҳсулотлари заводи, Хитой билан ҳамкорликда биоэталон, фосфор ўғитларини чиқарадиган ва 200 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуришга келишиб олинди.

 

■ ВИЛОЯТ ДЕҲҚОНЛАРИ ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНЛАРИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БЕПУЛ ҚОВУН-ТАРВУЗ ТАРҚАТДИ

Жанубий Қозоғистон вилоятининг деҳқонлари Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Астана шаҳридаги 200 нафар ижтимоий кам таъминланган оила ҳамда 3та махсус ижтимоий ёрдам кўрсатиш ташкилотига бепул қовун-тарвуз тарқатди. 

Мақсад – халқнинг эҳтиёжманд гуруҳига қўллов кўрсатиб, жанубда етиштирилган ширин-шакар қовун-тарвуз билан пойтахтликларни меҳмон қилиш.

Рўйхатни деҳқонларга Астана шаҳри ҳокимлигининг “Ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази” давлат ташкилоти тавсия қилган. Шу каби тадбирлар жанубийқозоғистонликларнинг саҳовати ва меҳнатсеварлигини кўрсатиб, қадри баланд улуғ байрамга мазмун киритди.

 

Айтиш жоизки, Астана шаҳрида 2-3 сентябрь кунлари ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган Жанубий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ярмаркаси ўтказилди. “Қазақстан” спорт майдончасида ўтган ярмаркада қиймати 265 млн. тенгени ташкил этган 500 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдога чиқарилди.

 

■ ПОЙТАХТ ТЎРИДА ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИДАН ЧИҚҚАН ЭСТРАДА ЮЛДУЗЛАРИ ИШТИРОКИДА “КУЙ ВА ҚЎШИҚ АЛЛАЛАЙДИ АСТАНАНИ!” ГАЛА-КОНЦЕРТИ ЎТДИ

ЭКСПО-2017 халқаро ихти­сослаштирилган кўргаз­масига бағишланган вилоятимизнинг маданият кунлари доирасида астаналиклар ва меҳмонлар учун Қайрат Нуртас, Жубаниш Жексенули, Алтинай Жўра­баева, Нурлан Ўнербаев, Заттибек Кўпбўсинули, Маржан Арапбаева, Ибрагим Ескендир, 

А. Жайлаубаева каби элимиз машҳур санъаткорлари куй ва қўшиқлар тортиқ қилди.

Кўргазманинг амфитеатрида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, “Астана ЭКСПО-2017”МЖ ҲЖ Бошқаруви раиси Ахметжан Есимов ҳамда ҚР Маданият ҳамда спорт вазири Аристанбек Мухамедиули, ҚР Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов, ҚР диний ишлар ҳамда фуқаровий жамият вазири Нурлан Ермекбаев, Астана шаҳри ҳокимининг ўринбосари Ермек Аманшаев, ҚР Парламенти депутатлари ва зиёлилар вакиллари иштирок этди.

 “Тирикчиликнинг боши – Қазиғурт” мусиқий-хореографик композиция билан бошланган санъаткорлар кечасида “Қазина”, “Шамсинур”, “Тумар”, “Шаттиқ”,  “Фараб” рақс дасталарининг чиқишлари томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Санъат байрам ниҳоясида “Астана ЭКСПО-2017” МЖ” хиссадорлик жамияти Бош­қаруви раиси Ахметжан Сма­ғулули, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Қансейитули ҳамда Астана шаҳри ҳокими Асет Ўрентайули номидан санъаткорларга эҳ­тиром гуллари тақдим этилди.

 

■ ВИЛОЯТНИНГ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ЖАМОАСИ АСТАНАЛИК БОЛАЖОНЛАРГА АЖОЙИБ КАЙФИЯТ БАҒИШЛАДИ

Жанубий Қозоғистон вилоятининг қўғирчоқ театри астаналик болажонларга хушкайфият бахшида этди. ЭКСПО-2017 кўргазмаси доирасида Астана шаҳридаги Жанубий Қозоғистон вилоятининг кунларида вилоят қўғирчоқ театри Астана шаҳар қўғирчоқ театри ҳамда болалар боғчаларида ёш томошабинларга Мақпал Малдибаеванинг “Олтин балиқ” ва Антонина Малюченконинг “Масақ” (“Колосок”) эртакларини қозоқ-рус тилларида намойиш этдилар.

Ёш томошабинлар кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилган театр жамоасининг мақсади – болалар ва ўсмирларга маънавий тарбия бериш, ёш авлоднинг маънавий-эстетик ривожланишини шакллантириш ҳамда миллий манфаатларни тарғиб қилиш, маданиятга, санъатга қизиқтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртини, унинг тупроғини севиб, ардоқлаш, ҳалоллик, дўстлик, одамгарчилик ва бошқа инсоний фазилатларга чорлаш. 

“Олтин балиқ” эртагидаги камбағалнинг ўғли Фарҳод образи орқали одамгарчилик, адолатпарварликни, Хон вазирлари ва мулозимлари қалбини қоплаган зулм, адолатсизлик, фақат ўзинигина ўйлаш, манасабпарастлик каби иллатлар билан курашишни кўрсатиб бера олди. Эртак орқали театр жамоаси болажонларни одамийлик, меҳнатсеварлик каби инсоний фазилатларни ўзларида намоён қилишга чақирди. 

“Масақ” эртагининг мақсади – болаларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш. Спектакль Хўроз ва Сичқоннинг буғдой бошоғини топиб олишидан бошланади. Меҳнатсевар Хўроз ва Сичқоннинг ўзаро қарама-қарши ҳатти-ҳаракатлари натижасида эртакни томоша қилган ёш томошабинлар “Меҳнатнинг нони тотли” мақолининг маъносини теран англадилар.

 

■ ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ АСТАНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАСИНИ ЎТКАЗДИ

Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти кунлари доирасида ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ярмаркаси ўтди. 

Икки кунга мўлжалланган тадбирда жанубийқозоғистонлик товар ишлаб чиқарувчилар умумий қиймати 265 млн. тенгелик маҳсулот ўтказишган. Уларнинг орасида гўшт маҳсулотлари 104 тонна, сабзавотлар 188 тонна, сут маҳсулотлари 54 тоннани ташкил этади. ЭКСПО меҳмонлари Чордаранинг ширин-шакар қовун-тарвузини, Тулкибошнинг олмаси ва Сариоғочнинг помидоридан татиб кўришмоқда. Иштирок этаётган хўжаликлар маҳсулотларини сотибгина қолмай, ўтказилаётган халқаро тадбирни томоша қилиш бахтига ҳам муяссар бўлишмоқда. 

– Бу ердаги маҳсулот баҳоси бозордагидан 20-25 фоиз арзон. Харидорларнинг асосий қисми гўшт ва сут маҳсулотларига эътибор қаратишмоқда. Ярмарканинг ўзгачалиги шундаки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экологик жиҳатдан тозалиги билан ажралиб туради, – деди вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Турғанбек Ўспанов.

Бу вилоятимиз хўжаликларининг ЭКСПО кўргазмасидаги бешинчи ярмаркаси. Умуман олганда, жанубийқозоғистонлик хўжаликлар ЭКСПО доирасида олти маротаба ярмарка уюштиришни мўлжаллаган бўлса, шу орада пойтахтга 12976 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари юборилди.

Жорий йилда вилоятда экинзорлар ҳажми 20,7 гектарга ортиб, 809,5 минг гектарни ташкил этди. Иқлим шароитининг қулайлиги туфайли жорий йилда минтақа хўжаликлари мўл ҳосил олишмоқда. Масалан, бугунги кунга қадар вилоят бўйича 762 минг тонна сабзавот, 1 млн. тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари ҳамда 208 тонна картошка йиғиб олинган.

 

■ АСТАНАДА ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ КУНЛАРИ ДОИРАСИДА “ҚАЗАНАТ” ОТЧОПАРИДА МИЛЛИЙ ОТ СПОРТИ МУСОБАҚАЛАРИ УЮШТИРИЛДИ.

Отчопарга тўпланганлар от устида кураш, қиз қувиш, тенге илиб олиш ўйинлари, қушбегилик ва чавандозларнинг чиқишларини томоша қилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Сакен Мусайбеков, Ёзги олимпиада ўйинлари совриндори Жазира Жаппаркул, ҚР Парламенти депутати, таниқли чарм қўлқоп устаси Серик Сапиев каби мамлакатимизнинг машҳур спортчилари иштирок этишди.

От спорти билан бошланган мусобақани қозоқча кураш давом эттирди. 

Бундан ташқари, ёшлар ва ўсмирлар орасида ошиқ отиш, тўғизқумалақ ўйинлари, шунингдек, томошабинлар орасида 35 килограмм оғирликдаги қўчқорни кўтариш ўйини ўтди. 

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

, 2017-09-06, 19:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.