26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонунларни фақат қабул қилиш эмас, тушунтириш ҳам керак

ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ УЧИНЧИ СЕССИЯСИНИНГ ОЧИЛИШИДА ҚАТНАШДИ.

Парламент палаталари аъзолари олдида маъруза қилган Қозоғистон Республикаси Президенти депутатларнинг ўтган сессиядаги фаолияти натижаларига тўхталиб, мамлакатимиздаги ислоҳотларни қонуний жиҳатдан таъминлаш борасидаги ишларни давом эттиришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

– Ўтган сессияда Парламент 84та қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, қабуллади. Жумладан, уларнинг орасида “Қозоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни ҳам бор эди. Сизларнинг ташаббусингиз билан бир йилда 15та қонун лойиҳаси тайёрланди, – деди Элбоши.

Нурсултан Назарбаев олиб борилган сиёсий ислоҳотларнинг натижаларига эътибор қаратиб,  давлат идораларининг олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда Парламент ва Ҳукуматнинг масъулияти юқори эканлигини айтди.

– Қозоғистон бугунги кунда стратегик аҳамиятга эга қатор вазифаларни амалга оширмоқда. Парламент Ҳукумат билан ҳамкорликда Миллат режаси, Мактуб ва дастурларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча имкониятлардан фойдаланиши зарур, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти жамиятни ривожлантиришнинг йўналишларига ҳам тўхталди. Элбоши маънавий янгиланиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга доир вазифаларнинг бажарилишига алоҳида кўнгил бўлди.

– Парламентнинг, умуман бутун мамлакатимизнинг олдида масъулиятли иш турибди. Залворли вазифалар ва қарорларимиз – 2017 йилги дунёвий таҳдидларга жавобимиздир. Янгиланиш – бутун куч-ғайратимизни сафарбар қилишни тақозо этади. Ҳозирги вазиятда давлатнинг қонун чиқарувчи ва ижро органлари самарали ҳамкорлик қилишлари лозим, – деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

 

    

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-09-06, 19:48 799
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.