26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қирққиз афсонаси

...Маҳаллий обидалар ва аҳоли манзилларига йўналтирилган “Туғилган ер” дастуридан ташқари биз халқнинг онгига ундан ҳам муҳимроқ – умуммиллий муқаддас жойлар тушунчасини сингдиришимиз зарур. Бунинг учун “Қозоғистоннинг муқаддас маънавий қадриятлари” ёки “Қозоғистоннинг хосиятли ерлари географияси” лойиҳаси керак.

Ҳар бир халқнинг, ҳар бир маданиятнинг барча учун умумий муқаддас жойлари бўлади, уларни шу халқнинг ҳар бир фуқароси билади. 

Бу – маънавий анъананинг бош негизларидан бири. 

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидан.

Тўлебий туманининг «Южная» туристик базасига яқин жойда, Тянь-Шань тоғлари ён бағирларида ўтмишнинг асрларга татигулик кунлари ва бугунги замон ўртасида кўприк мисол бўй кўрсатиб турган бир жой бор. Тоғ томонга кўтарилиб борар экансиз, узоқдан олма боғлари, уйлар ва бепоён дашт кўз ўнгингизда намоён бўлади. Тоққа яқинлашаётганингизда қизариб ботаётган қуёшнинг заррин нурлари жилоларида байрамона ясаниб олган одамларга кўзингиз тушади. Фақат яқин борганингизда адашганингизни пайқайсиз. Сизга узоқдан оппоқ ҳарир либосларидан ҳаё ифори таралиб, ўзларида сўнмас жозибага йўғрилган жўшқинликни жо айлаган қизлар бўлиб кўринган шарпалар аслида қоятошлар бўлиб, уларнинг устида табиат минг йиллар давомида эринмай ишлаган. Яқин борсангиз, қадим афсоналар ҳақиқати тилга киради. Ҳар бир қоятошга турлича «ишлов» берилгандай, улар бир-бирига ўхшамайди ва турли рангларда жилоланиб туради. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, илгари табиат яратган ҳайкалларнинг сони 40та бўлган. Ҳозир улардан фақат 20таси қолган. Бу ерликлар тарихий обида билан боғлиқ “Қирққиз” афсонасини бажонидил айтиб берадилар. 

Уларнинг айтишларича, зулмларни тан олмаган, имонининг бутунлигини сақлашни олий мақсад деб билган, “Замонавий аёл” деган ном остида яшаган, яшаб келаётган қирқ қизнинг ҳар бирида қирқ қизнинг ҳунари, ақл-заковати бўлган. 

“Қирққиз” афсонаси шарқ маданияти тарихида аёлни яна бир поғона кўкларга кўтарди. Ривоятларда ўзигагина хос бўлган ибо-ҳаё пардасига ўраниб, дунёвий илмлардан воқиф бўлиб, мўжизалар кўрсата олган ҳур қизлар тасвирланади. Улар яшаган жамиятда бойлик ва пулнинг қадри бўлмаган. Меҳр-оқибат, саховатни улар барча бойликлардан устун қўйишган.

Бир куни душман бостириб келади. Улар аёллар, ёш болалар ва қарияларни ҳам аямай, қиличнинг остига олади. Уйларни ёқиб, минглаб молларни олдига солиб, ҳайдай бошлайди. Энг гўзал қирқ қизни улар хоннинг ҳарамига танлаб олиб, йўлга тушишади. Бир пайт уларнинг орқасидан отлиқ қария етиб келиб, «тўхтанглар!», дейди. Лашкарбошининг бундан ғазаби қайнаб:

– Сен ким эдингки, менинг лашкарларимни тўхтатишга жазм қилдинг? Ё жонингдан тўйдингми? – деб сўрайди. 

– Мен шу овулнинг оқсоқолиман. Молларни олиб кетаверишинг мумкин, – дейди қария. – Лекин, қизларимизни олиб кетолмайсан. Биз тоғликларнинг қонуни бўйича, биронта ҳам одам душман қўлида жон бермаслиги керак. Шунинг учун қизларимизни қайтар.

Лашкарбоши аскарларига «чолни даф қилинглар», деб буйруқ беради. Лекин чолни ураман деб қамчи кўтарган аскарларнинг қўллари ҳавода муаллақ қолаверади. Қарияга ҳеч ким зарар етказа олмайди. Лашкарбошининг баттар ғазаби қайнаб, «бор, ҳамманг унга ташланинглар!», деб буйруқ беради. Шу пайт қария одамларнинг кўз ўнгида тошга айлана бошлайди. Кейин қизлар ҳам тошга айланади. Лашкарбошига қараб келаётган итлар ҳам тошга айланади. «Бўлиши мумкин эмас! Уринглар, янчинглар, тошларни қийратинглар!», деб буйруқ беради лашкарбоши. Найза ва қиличлари синган душман аскарлари қоча бошлайди ва қўллари қанотга айланиб, кўкка кўтарилади, сўнг қарғага айланиб қолишади. 

Ҳозир чолнинг ҳам, итнинг ҳам ҳайкаллари бор бу ерда. Ҳавога булут чиқиши билан қарғалар тўпланишади. 

Бу ривоятнинг тўқиб чиқарилганига кўп йиллар бўлган. Афсонанинг бир неча тури бор. Бирида қизлар қалъани маҳв этмоқ илинжида ёв бостириб келар чоғида Худога нола қилишади ва тошга айланишади, баъзи афсоналарда уларнинг деворларга сингиб кетганлиги ҳақидаги маълумотлар халқ орасида оғиздан оғизга ўтиб келади. Агар сизга уни бошқача қилиб сўзлаб беришса, ҳайрон бўлманг. 

 

                 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-09-08, 19:19 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.