26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Семей асорати унутилмайди

Ҳар йили 29 август куни Семей ядро полигони ҳудудида бир пайтлар ҳарбий хизматини ўтаган собиқ аскарлар учрашиб, ўтмишни хотирлашади. 

Шу билан бирга, нурланиш туфайли оламдан ўтган сафдошлари хотирасини ёдга олишади. Статистик маълумотларга кўра, жами бир ярим миллион қозоғистонликлар турли даражада нурланиш олган. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейингина инсоният ёстиғини қуритган бу ҳудудни батамом йўқ қилишга қарши кураш ниҳоят ўз натижасини кўрсатди. 1991 йилнинг 29 августида Президентимиз томонидан “Семей ядро полигонини ёпиш тўғриси”да қарорига имзо чекилди. Мана шунга ҳам 26 йил бўлибди. Ҳар йили ушбу кун Сайрам туманидаги Маҳаммаджон Ирисметов етакчилик қилаётган “Семей ядро полигони фахрийлари” жамоат бирлашмаси ядро полигонида сидқидилдан хизмат қилган ва натижада ўз соғлигини йўқотган инсонларни бир пиёла чойга таклиф қилиб, ҳурматини жойига қўяди. Маълумки, туман бўйича жами 400 нафар фуқаро бу ҳудудда хизмат қилган бўлса, уларнинг қарийб ярми майиб-мажруҳ. Вилоят соғликни сақлаш департаменти имкон қадар нурланишдан азият чекаётганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Уларга яна турли санаторийларга йўлланмалар берилмоқда. Жорий йилнинг 29 августида Оқсувкентдаги “Оқсув” қаҳвахонасида собиқ семейликлар учрашиб, ўзларини ташвишга солаётган муаммоларни ўртага ташлашди, қолаверса, жамоат бирлашмаси раҳбарияти томонидан энг фаол ҳамюртларимизга Фахрий ёрлиқлар топширилди. Худди шундай тадбир Қорабулоқ қишлоқ округида ҳам бўлиб ўтди.

 

 Суратда: собиқ семейчилар уч бий ҳайкали пойида.

 

И. КАРИМОВ., 2017-09-08, 19:29 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.