26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шоир Мулла Паноҳ Воқифнинг 300 йиллигига бағишланди

ХҚТУнинг маданият саройида атоқли Озарбайжон шоири Мулла Паноҳ Воқифнинг 300 йиллигига бағишланган тадбирда табриклар қозоқ, рус, татар, турк, озарбайжон, бошқирд, саха, доғистон, гагауз тилларида янгради. Шу мамлакатлардан келган шоирлар Яссавий университети минбаридан туриб, ўз тилларида битилган шеърларини, таржималарини томошабинларга самимий ҳавола этишди.

 Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев Турксой ташкилотидаги ҚР Маданият ва спорт вазирлиги вакили Асқар Турғанбаевга ҳамда қатор шоирларга ўз мукофотларини тақдим этар экан, Воқифни Озарбайжон шоири сифатида ўтган йили шу давлатга, Шеки шаҳрига маданий пойтахт мақомини олишга борганидан буён яхши билишини таъкидлаб, эндиликда туркий олам бу адиб ижоди билан яқиндан танишаётганини баён қилди. Танқидчи ёзувчи, профессор Қулбек Ергўбек тадбирнинг иккинчи расмий қисмини ҳазил-мутойиба билан бошқариб, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларидан иборат туркий тил бугун Туркистонда баралла янграётганидан мамнун эканлигини таъкидлади. 

ХҚТУнинг биринчи вице Президенти Мехмет Куталмиш, вилоят ёзувчилар уюшмаси раҳбари Бахитжан Алдияр каби расмийлар тадбир иштирокчилари, меҳмонларини қутлаб мулоҳазаларини билдиришди. Шаҳардаги мактаб директорлари, ўқитувчилари, оқсоқоллар, меҳнат фахрийлари иштирок этган ушбу тадбирда туркистонлик кекса ёзувчи Нурмахан Назаровнинг «ўзбекистонлик шоирлар келишмадими», деган саволига «таклифнома юборилди, улар келишмади» деган жавоб олинди. Минглаб чақирим олисдан шоирлар туркий тил равнақи ва келажаги учун вақт ажратиб, Туркистонга келишганида ёнимиздаги Ўзбекистон ижодкорларининг ушбу анжуманда иштирок этмагани биз учун жумбоқ бўлиб қолди. 

 

Суратларда: шаҳар ҳокими А. Ўсербаев Турксой ташкилотидаги ҚР Маданият ва спорт вазирлиги вакили А. Турғанбаевга мукофот топширмоқда; 

тадбир ташкилотчилари ва олисдан келган иштирокчи шоир-ёзувчилардан бир гуруҳи. 

Муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-08, 19:30 1027
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.