26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Адабий бирлашманинг мақсади залворли

  Халқаро Амир Темур жамғармасининг Жанубий Қозоғистон вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Истеъдод” адабий бирлашмаси уч йилдан буён фаолият юритмоқда. Бирлашма раиси, шоир Ўрмон Собир билан ташкилотнинг фаолияти ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашдик.

  – Ўрмоншиқ ака, “Истеъдод” адабий бирлашмаси ва уни тузишдан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берсангиз?

  – Халқаро Амир Темур жамғармасининг Икромжон Ҳошимжонов раҳбарлик қиладиган Жанубий Қозоғистон вилоят бўлими анча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. 2014 йил 14 июнда ана шу бўлим қошида “Истеъдод” адабий бирлашмаси ташкил этилди. 

  – Вилоятимизда ижодкорлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг асосий қисми ижодий уюшмаларда, айримлари эркин ижод қиладилар. Адабий бирлашма ижод намуналарининг таҳлили билан шуғулланади, ижодкорларга баҳоли қудрат ёрдам кўрсатади, маслаҳатлар беради.

  – Кўрсатилган аниқ ёрдамларни айта оласизми?

  – Албатта. Масалан, Юсуф Эргашев, Абдураззоқ Исмоилов, Самад Мусо, Қиёмжон Зокиров, Муҳаббат Ниёзбекова, Ҳурбуви Одилова, Зоҳиджон Соғинбековларнинг муаллифлик китобларини чоп этишга ёрдам бердик. Бирлашмамизда бугунги кунда 40дан зиёд ижодкор бор. Улар икки марта Ўзбекистон Республикасида – Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида уюштирилган мушоирада иштирок этишди. Бу вилоятимизда адабий муҳитнинг шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир қилмоқда. 

  – “Истеъдод”нинг келгуси режалари билан таништирсангиз?

  – Таниқли шоирларнинг юбилей кечаларини тегишли даражада ўтказиш, ижодкорлар китобларининг халқаро андазаларга мувофиқ нашр этилишига кўмаклашишни мақсад қилиб қўйганмиз. Ўзбекистонлик ижодкорлар билан учрашувлар уюштириб, икки халқнинг тотувлигини янада мустаҳкамлашга бел боғладик.Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бирлашмамизнинг асосий вазифаси – кўп этносли мамлакатимиздаги тинчлик, ҳамжиҳатликка муносиб ҳисса қўшишдан иборат. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ суҳбатлашди, 2017-04-27, 10:32 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.