26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда «Заковат» клуби

... Ёшларимиз илм ва фанга интилиб, юртимизнинг истиқболини ўйлайдиган бўлса, келажагимиз порлоқ, мустақиллигимиз мустаҳкам бўлади... 

Н. Назарбаев.

Жорий йилдан эътиборан мактаблар, хусусан, фаол устозлар ва билимли ўқувчилардан ташкил топадиган «Заковат» клуби фаолиятини йўлга қўйдик. Асосий мақсад – Элбошимиз, ҳурматли Президентимиз Н. А. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида белгиланган вазифалар, хусусан, мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган ўттиз давлат қаторига кириши учун барчамиз бир жон, бир тан бўлиб, умумий мақсад йўлида куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз керак. Қадриятларимиз асоси сифатида ҳазрат Яссавий таълимотини теран таҳлил қилиб ўрганиш, эскича фикрлаш, эскича мушоҳададан воз кечиб, тарих тўзонида қолиб кетмаслик учун тафаккуримизни замон оқимига ҳамқадам ва ҳамнафас бўлишини таъминлашдек улуғвор вазифаларни амалга ошириш ҳам замондошларимиз зиммасида. 

Халқимизда энг олис масофа ҳам дастлабки қадамдан бошланади, деган нақл бор. «Заковат» клубининг мақсади ҳам юқорида қайд этилган вазифалар билан ҳамоҳанг. Биз олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик юзасидан фанлар асосида танловлар ўтказиб, ғолиб ўқувчи, устоз, мактаб жамоаларини аниқлаб, рейтинг асосида рағбатлантирсак, шу орқали билимга бўлган эътиқодни кучайтирсак ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” дастури бўйича спорт мусобақаларини кенг миқёсда ташкил этсак, деган савобли мақсадни олдимизга қўйганмиз. Бу режаларимизнинг бир қисми. Фаол устозлар, ўқувчилар ушбу мақсад йўлида биз билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлади, деган умиддамиз. Бугунга қадар жамоатчилик билан бирга амалга ошираётган ишларимиз ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда Abdurahim Koshqarov электрон манзили орқали тарқатилмоқда. Ҳар куни фаолиятимиз ҳақида кўпчиликдан юзлаб акс садо, тилаклар билан танишамиз. Уларнинг ҳаммасига жавоб бериш имконияти йўқлигидан ушбу мақола орқали уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. 

Марҳамат. Уяли телефоним 8 701 605 82 10. Қўнғироқ қилинг ва биз билан ҳамқадам бўлинг. 

 

 

 

Райимжон ҚЎЧҚОРОВ, 2017-09-08, 19:49 246
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.