26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дўст билан обод уйинг

Марказий Осиёнинг икки буюк мамлакати – Қозо­ғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётгани ҳаммамизга аён. Тили ҳам, дили ҳам, бозори ҳам, мозори ҳам бир бўлган икки эл аҳолиси асрлар бўйи ёнма-ён яшаб келмоқда. 1643 йилда Жангирхон сарбозлари ва Баҳодир Ялангтўш Самарқанддан бошлаб келган аскарларнинг Ўрбулоқ жангида қалмоқларни тор-мор қилганини, 1745 йилда Қўқон мудофаасида ўзбек, тожик, эрон лашкарлари билан бир сафда Тўлебий раҳбарлик қилган қозоқ баҳодирларининг ҳам жон олиб, жон берганини кўпчилик билади. 

Сўнгги даврда жадаллашган сиёсий алоқалар иқтисодий муносабатларнинг ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди.  2017 йилнинг ярмида ўзаро мол айирбошлаш 35 фоизга кўтарилди ва деярли 1 мил­лиард долларни ташкил этди. Қозоғистоннинг  Ўзбе­кистон капитали билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойи­ҳалари  сони мингдан ошиб кетди. Ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. 

Ўзаро сайёҳлар алмашиш жараёнида ҳам сон ва сифат ўзгариши кузатилмоқда. Юрт­дошларимизни Самарқанд ва Бухоро сеҳрласа, Қозо­ғистоннинг янгидан барпо этилган замонавий Астанаси, унда ўтаётган ЭКСПО ҳамда туркийларнинг қадимий пой­тахти – Туркистон кўплаб ўз­бекистонликларни оҳанра­бодек ўзига тортмоқда.

Шу кунларда Астана шаҳ­­­­­ридаги Миллий кутубхонада тақдимоти ўтган, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевнинг қўл­лови билан чоп этилган Эл­­­­­­бошининг Жанубий Қозо­ғистон вилоятига сафарлари тўғрисидаги "Тұлға. Тәуелсіздік. Тарих" китобида икки мам­ла­­­кат – Қозоғистон ва Ўзбе­кис­­­­­­­­тон раҳбарларининг учра­шувлари тўғрисида жуда муҳим маълумотлар берилган. 

Шу жумладан, Нурсултан Назарбаев ва Шавкат Мир­зиёевнинг 2017 йил апрель ойида ўтган учрашувига ало­­ҳида боб ажратилган. Икки давлат ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини янада ривожлантиришда кат­та аҳамиятга эга бўлган бу учрашувчнинг тарих  дарс­лик­ларидан жой олишига шубҳа йўқ.

“Астана ЭКСПО–2017” кўр­­­­­­газмасида ажойиб маҳсу­­лот­­­­лари билан қатнашаётган қўш­­­­­­­­­ни ва қариндош мамлакат па­­­вильони Россия, Хитой ва бошқа давлатлар сингари пеш­қадамлар қаторида. Кўр­газма  доирасида ўтаётган Ўзбекистон куни ҳам сайёҳлар ва пойтахт  аҳли учун ажойиб томошаларга бой бўлди. 

Байроқ кўтариш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти мас­лаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қу­ронбоев  шундай деди:

– Ўзбекистон Қозо­ғистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сар­моявий, транспорт-коммуникациявий, ма­да­ний ва гуманитар соҳаларда истиқболли ҳам­корликка алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу­нинг исботи сифа­­­тида мамлакатимизнинг ЭКСПО–2017 кўргазмасидаги фаол иштирокини кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон бу тадбирда  “Ёш­лик – келажак энергияси” шиори билан қатнашмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг  64 фоиздан зиёди ёшлар. Ушбу улкан инсоний захира юртимизнинг гуллаб-яш­нашига хизмат қилади.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Даленов Қозоғистон учун Ўз­бекистон билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш жу­да муҳимлигини  тилга ол­ди. Иқтисодий соҳадаги кўрсат­кичларни айтиб ўтгач у:

– Ўзбекистон Қозоғис­тон­нинг халқаро майдондаги ишончли ҳамкори. Бундай му­­­­­­­­носабатлар биз учун жуда қадр­ли ва биз икки мамлакат фуқароларининг манфаатлари йўлида уларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз, – деди.

Ўзбекистон миллий куни му­носабати билан “Сурхон” ва “Эл­дидо” гуруҳлари саҳнага чиқ­дилар. Соат 17.00да “Энер­­гия” холлида бошланган ул­кан концерт дастурида эса “Шак” гуруҳи, Алишер Файз, Улуғ­­­бек Раҳматуллаев, Юлдуз Турдиева, Сардор Раҳимхон, Зиёда Қобулова, Шаҳзода, Гул­санам Мамазоитова  ва бошқа санъаткорларнинг  ўз­бек, қозоқ, рус ва бошқа тил­ларда ижро этган қўшиқлари давомли қар­саклар билан қарши олинди. 

 

Чорак асрлик ҳамкорлик:фактлар ва рақамлар

***

1992 йил 24 июнда имзоланган “Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида”ги Шартномага мувофиқ,  1992 йил 23 ноябрь куни Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дип­ломатик алоқалар ўрнатилди. 

***

2000 йил февралида икки давлат ўртасида чегараларни белгилаш юза­сидан музокаралар бошланди.  

2002 йил 9 сентябрь куни Қо­­­­зоғистон ва Ўзбекистон ик­ки давлат ўртасидаги чегара чизиқларини тўла аниқлаб олишди.  

***

Мустақилликнинг дастлабки йил­ларида турли объектив сабаблар туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари кескин камайди. 

Бу кўрсаткич 1998 йилда атиги 200 миллион долларни ташкил қилди. Шундан кейинги даврда ўзаро алоқалар кенгайиб борди ва 2017 йилдан бошлаб савдо ҳажми кескин ошаётгани кузатилмоқда.

***

Йигирма биринчи аср офати – терро­ризм ва экстремизм жаҳоннинг барча мам­лакатларига соясини сол­моқда. 

Мамлакатларимиз халқаро ташки­лотлар (Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Шанхай ҳам­корлик таш­килоти, Мустақил давлатлар ҳамдўст­лиги ва бошқалар) таркибида ва икки томонлама ҳамкорлик доирасида бу балоларнинг олдини олиш юзасидан самарали ишламоқдалар.

***

Сув ресурсларидан оқилона фой­даланиш – ҳар иккала мамлакат учун ҳам муҳим. Сув манбалари жойлашган Қирғизистон, Сирдарё оқиб ўтувчи Ўзбекистон ва Қозо­ғистонда  кўп йиллик ҳамкорлик тажрибаси мавжуд. 

***

 Икки мамлакат ўртасидаги алоқа­ларнинг истиқболли йўналиш­лари­дан бири – транспорт оқимларини мувофиқлаштириш ҳисобланади. 

Амалда Евроосиёнинг марказида жой­лашган Қозоғистон ва Ўзбекистон  жаҳон савдо айланма­сининг катта қисмини ўз ҳудудларидан ўтказиши мумкин.

, 2017-09-08, 19:54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.