26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО кўргазмасида талабаларимиз ҳиссаси

 ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси ниҳо­я­си­­­­га етмоқда.  Унга давлатимиз томонидан на­­­­­фақат қурилиш-тайёргарлик ҳаракатларига, балки уч ой мобайнида ЭКСПОнинг юқори савияда ўтишига кўплаб маблағ сарфланиб, минг-минглаб кишиларнинг меҳнати сингди. Шу боис волонтёрларнинг меҳнати ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдим. 

Уч ой мобайнида ЭКСПО ҳудудида волонтёрлар кўргазманинг  юксак даражада ўтишига ҳисса қўшиб келишмоқда. Ой сайин 1500 волонтёр навбат билан уч ойда жами 4500 волонтёр эрта тонгдан то кечгача Ватанимиз учун ёрдамларини аямайди. Уларнинг 90 фоизи мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган талабалар, 10 фоизи мактабни энди битирган ўқувчилар ва ёши катта кишилар ҳисобланади. Улар орасида миллатдошларимиз – йигит-қизларимиз ҳам анчагина, улар волонтёрларнинг тахминан 5 фоизини ташкил қилади. 

Волонтёрлар ҳаракати иккита йўналиш бўйича иш олиб боради, биринчиси навигация – меҳмонларни кутиб олиш, йўл кўрсатиш, кузатиш, ҳамда иккинчиси тил бўйича – хорижлик меҳмонлар билан мулоқотни енгиллаштириш. Шунингдек, волонтёрлик хизмати тиббиёт ходимлари хизматчилари, маданий ишлар ёрдамчилари, билет билан киришни таъминловчилар, навбатдаги одамлар тўдасини назорат қилувчилар, хавфсизликка жавобгарлар, ташкилотчи ходимларга ёрдамчилар бўлиб бир нечта гуруҳга бўлинади. Бу соҳаларнинг деярли ҳаммасида ҳам ўзбек йигит-қизлари хизмат қилди.

Ўзбек ёшлари ичида супервейзер (волонтёрларга раҳбарлик қилиб, моддий жиҳатдан таъминловчи) бўлиб ишлаган Аҳрорбек Турдалиевни учратдим. 

– “Элга хизмат – олий ҳиммат”, дейишади халқи­мизда. Мен июль ойида ишладим. Менга 40 нафар волонтёр бириктирилган бўлиб, улар орасида Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек қизлари ҳам бор эди. Биз Ватанимизда ўтаётган оламшумул кўргаз­мада хорижликлар билан ҳамнафас хизмат қил­ганимиз билан фахрланамиз. ЭКСПО кўргазмаси – талабалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида умрбод эсдалик бўлувчи мўъжизага айланди, – дейди Сайрам тумани Оқсувкент қишлоғининг фарзанди, Назарбаев университетининг химия ва биология фа­культети талабаси Аҳрорбек  Турдалиев.

ЭКСПО–2017 халқаро кўргазмасида хизмат қилган ва айни кунда хизмат қилаётган айрим ёшларимиз:

Болтаев Нурбек – Назарбаев университетининг муҳандислик факультети талабаси, Туркистон шаҳри Эски Иқон қишлоғидан;

Расулова Шаҳзода – Евросиё миллий уни­вер­ситетининг ахборий технология факультети талабаси, Шимкент шаҳри;

Искандарова Меҳрибону – Евросиё миллий универ­ситетининг филология факультети талабаси, Туркистон шаҳри Чипон қишлоғи; 

Маҳаммаджонов Жалолиддин – Астана тиббиёт университетининг умумий тажрибалар шифокори факультети талабаси, Сайрам тумани, Орис қишлоғи;

Тойталиева Дилёра – ЖҚДПИнинг хориж тиллари ва унга тайёрлаш факультети талабаси, Сайрам тумани, Орис қишлоғи;

Абубакирова Нафиса – ҚозМТУнинг умумий тиббиёт факультети талабаси, Сайрам тумани, Қорабулоқ қиш­лоғи;

Мўминов Самандар – “Қорабулоқ” ўрта мактаби ўқувчиси, Сайрам тумани,  Қорабулоқ қишлоғи;

Каримқулова Мадина – ЖҚДПИнинг бошланғич таълим ва педагогика факультети талабаси, Сай­рам тумани Қорабулоқ қишлоғи;

Бойменов Сардор – ҚозМТУнинг умумий тиб­биёт факультети талабаси, Сайрам тумани, Оқ­сувкент қишлоғи;

Нуралибеков Сардор – Қозоғистон миллий университетининг биотехнология факультети тала­баси, Сайрам тумани, Оқсувкент қишлоғи;

Қўчқорова Мафтуна – Тиллар академиясининг таржимонлик иши факультети талабаси, Шимкент шаҳри; 

Султонбоева Меҳимбону – ҚозМТУнинг умумий тиббиёт факультети талабаси, Сайрам қишлоғи;

Султонхўжаев Зиёдулло – Астана тиббиёт университети талабаси, Сайрам қишлоғи;

Мирхолиқова Дилафрўз – ЖҚДУ талабаси, Шимкент шаҳри;

Эшонқулов Анваржон – “Мирас” университети чет тиллари факультети талабаси, Кўлкент қишлоғи;

Янишбоева Мафтуна – Тиллар академиясининг таржимонлик иши факультети талабаси, Шимкент шаҳри;

Отахўжаева Мадинахон – ЖҚДУнинг хориж филоло­гияси талабаси, Сайрам қишлоғи;

Орипов Хуршид – ЖҚДУнинг иқтисодиёт ва молия факультети талабаси, Шимкент шаҳри;

Ҳабибуллаев Рўзимат – ЖҚДУнинг ахборий тех­нология факультети талабаси, Шимкент шаҳри;

Йўлдошев Жасур – “Мирас” университетининг электрон ишлаб чиқариш ва муҳандислик технологияси факультети талабаси, Шимкент шаҳри;

Ҳамроқулов Бобурбек – Тиллар академиясининг таржимонлик иши факультети талабаси, Шимкент шаҳри.

Юқорида номлари тилга олинган ва олинмаган ЭКСПО фаолиятида Ватанимизнинг таянчи, суянчи, келажаги бўлган ёшларимизга ўқиш ва ишларида омадлар тилаб, эгаллаётган касбларининг моҳир устаси бўлиб етишишларини тилаб қоламиз. Она диёримизнинг фи­докор, билимли авлоди, ватанпарвар ёшлари бор экан, ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг юқори даражада ўтишига ишончимиз комил. 

 

 

Ирода МУҲАММАДЖОНОВА, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг Астанадаги жамоатчи мухбири, 2017-09-08, 19:57 201
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.