26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳунардан зар ундираётганлар ЭКСПОда

Астанага жанубийқозоғистонлик ҳунармандлар 1500дан зиёд бебаҳо экспонатлар олиб келди

Астана шаҳ­ри­даги этноовулда Жанубий Қозо­ғистон вилояти кунлари доирасида минтақа ҳу­нармандларининг бебаҳо асарларидан ташкил топ­ган “Баракали ўлка ҳу­нармандчилиги” кўр­газмаси ўтди.

ЭКСПО халқаро ихтисослаш­тирилган кўргазмаси доирасида ўтказилаётган ма­да­­ният кунларида вилоят ҳунармандлари тўқиш, кўр­па қавиш, кашта ти­киш, тақинчоқ бу­юмлар ясаш, ёғоч буюмларини безаш, уста­чилик усулида тайёрланган ҳунар­мандчилик  буюмларини томошабинлар эътиборига ҳавола этди.Шунингдек, миллий мада­ниятни тарғибот қилишни кўзлаган жанубийқозоғистонлик ҳунарманд ва рассомларнинг ижодий ишлари ҳамда минтақа тарихи, маданий қиёфасини намоён этувчи 1500дан зиёд бебаҳо экспонатлар тарғибот қилинмоқда.

Шунингдек, этноовул мар­казида “Туркистон – туркий олам­нинг маданий пойтахти” йили доирасида ўтказилган тадбирлар ва яқиндагина жа­­нубнинг му­қаддас қадам­жо­ларига ташриф буюриб, ўлка­мизнинг бетакрор табиа­тини, мойли бўёқлар ёрда­мида акс эттирган туркий олам рас­сомларининг ишлари ҳам шу ерда намойиш этилди.

Миллий нақшлар билан сувенирларни тайёрлайдиган жисмоний ҳамда ҳуқуқий шахс­лар миллий ҳунармандчилик буюмлари – қалб қўри, меҳр муҳаб­бати маҳсули билан  меҳ­монларни таништирса, 47 ҳу­нарманд ва 7 нафар мўйқалам устаси алоҳида маҳорат дарс­ларини ўтказиб, миллий ҳунар­мандчилик буюмларини томо­шабинлар эътиборига ҳавола қилди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-09-08, 19:59 674
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.