26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ақмўлалик тадбиркор жанубликларни ишга чақирди

Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” мавзуидаги Мактубида меҳнат бозорининг янгиланишини ихтиёрий равишда амалга оширишни айтиб, меҳнат кучи кўп мин­тақадан ишчи кучи танқис жойларга фуқароларни кўчириб, меҳнат бозорининг мувозанатини сақлашни юклади.

Шу ўринда ЖҚВ  ҳокимлиги томонидан минтақанинг аҳолиси зич жойлашган туман, шаҳарларидан Ақмўла вилоятига одамларни кўчириш юзасидан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Дарвоқе, Ақмўла вилояти, Кўкчатов шаҳридаги “Новопэк” МЧБ вакиллари ўз хоҳиши билан кўчувчилар билан учрашувларни бошлаб юборишди. Буни Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ербўл Садир маълум қилди. 

Унинг айтишича, полимер қоплама чиқарадиган компания раҳбари вилоятга атайин келиб, қуёшли ўлкадан 600дан зиёд ишчини заводга чақираётганини айтди. 

Биродарлик Божхона итти­фоқи меъёрларига мувофиқ полипропилен қоплар ва юмшоқ контейнерлар чиқарадиган за­водлардан  бири ҳисобланади. 2003 йили қурилган корхона полимер ўрамларини  тайёрлаш, ишлаб чиқариш ҳамда етказиб беришга ихтисослашган. Ҳозирги пайтда майдони тахминан 45 минг квадрат метрни ташкил этадиган ишлаб чиқариш мажмуасида 600 киши фаолият юритади. 

Компания раҳбари Кўкчатов шаҳридаги заводда ишлашни хоҳловчи фуқаролар бўлса, уларга барча шароитларни яра­тиб беришга ишонтирди. Унинг айтишича, ҳозир заводда ишчи кучининг етишмаслиги ту­­файли кўплаган ускуналар тўхтаб турибди. Бироқ қўшимча 600дан зиёд ишчи келса, ишлаб чиқаришни икки баравар ошириб, Европа бозорига ҳам чиқиш имконияти мавжуд. Яъни, ҳозир ойига 6 млн. дона қоп тикилса, келгусида  унинг сони 11 млн.гача ортади. 

– Заводга асосан уч ихтисос бўйича: машинистлар, опера­­­­торлар ва тикувчилар керак. Келган ишчиларни, аввало, махсус курсларда ўқитиб,  40 минг тенгедан стипендия берамиз. Шундан сўнг ишга қабулланиб, ётоқхона билан таъминланади. Маошлари 80-150 минг тенге орасида. Овқатларнинг баҳоси 300 тенгедан ошмайди. 

Ҳозирги  кунда завод қошида уй-жой  мажмуаси қурилмоқда. У ерга 300га яқин ишчи кўчиб ўтади. Шу боисдан биз ишчиларни оилалари билан келса ҳам қабул қиламиз. Келгусида уларга ша­ҳар ҳудудидан уй қуриш учун ер ажратиш масалалари ҳам кўрилмоқда, – дейди “Новопэк” МЧБ бошқарувчи директори Айдар Жақипов.

Тўрт кунлик иш сафари даво­мида завод раҳбари Туркистон шаҳри ва Сайрам, Сариоғоч тумани фуқаролари билан уч­рашмоқчи.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-08, 20:05 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.