26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев: «Туркистонда қурилиш суръати юқори...»

Вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаевнинг Туркистон шаҳ­рига расмий сафари «Ўтрор» кичик туманидаги янги уйлар калитини соҳибларига топширишдан бошланди. 2016 йили бу ерда жами 264та квар­тира фойдаланишга берилган эди, энди­­­ликда 480та оила бош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­панали бўлди. Қу­­рилишга «Өңірлерді дамыту» дастури асосида вилоят бюджетидан 3 млрд. 100 млн. тенге ажратилган. Бу ерда, шунингдек, болалар боғ­­часи, мактаб масаласи ҳам ижобий ечимини топади. 

Меҳнат фахрийси Ж. Бай­болова серфарзанд бева Дина­ра Сулаймонова ҳам янги уй калитларини вилоят ва шаҳар ҳокимлари қўлларидан олишди. Тадбирда вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов, янги уй­ни бунёд этган «Ақ жол» МЧБ раҳбари С. Отаев, ўринбосари Р. Ризаевлар иштирок этишди. 

– Вилоятимизда 2016 йили 400000 квадрат метр уй-жой қури­лиши амалга оширилган эди, жорий йилда 550 000 квадрат метр режаланган. Лекин ушбу кўрсаткични 700000 квадрат метрга етка­зиш ниятимиз бор. Кўриб туриб­сизлар, 360 гектар майдонда кўп қаватли уйлар бунёд этилади. Дастлабкилари эгаларини топди. Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаевнинг изчиллиги, ишбилармонлиги туфайли ушбу иморат бунёд этилди. Давлат ҳар қандай қурилишни қўллаб-қувватлайди. Бугунги уй соҳибларига омад, ҳаловат ва осойишталик ти­лайман, – деди вилоят ҳокими. 

Вилоят маслаҳати депутати Р. Танирбергенов, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетов, оқ­соқоллар кенгаши раиси Ж. Азретбергеновлар шаҳар аҳли номидан вилоят раҳбарига миннатдорчилик изҳор этдилар. Янги уй соҳиблари номидан сўзга чиқди. Б. Ўмарова ушбу онларни етти йилдан бери орзи­қиб кутга­нини ҳаяжон билан етказиб, раҳбарларга раҳмат айтишди. 

Илк пойдевори 1933 йили қўйилган собиқ Никитин, бугунда Н. Тўреқулов номли мактабнинг 200 ўринли янги биносини фой­даланишга топшириш ма­ро­симида нутқ сўзлаган Ж. Туй­­­­­­­мебаев 1 сентябрь куни ви­ло­­­­­­ятда 20та янги мактаб иш­га туширилганини, йил охиригача яна 10та мактаб болаларга қучоқ очишини маълум қилди. – Вилоятда биринчи синфга 73000 ўқувчи борди. Мак­­табларга, синф хо­­­на­ларга бўл­­­­­­­­­ган талаб бизда юқори, – де­­­­­­­ди Ж. Туймебаев. 

Мактаб ди­­­­ректори М. Тауке­баева қарийб 90 йиллик тарих­га эга мактаб ҳақида гапириб берди. 

«Музли тоғ» музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхонасини кўз­дан кечирган вилоят ҳокими тадбиркор Н. Ўспановнинг йилига 900 тонна музқай­моқ ишлаб чиқариб, маҳсу­лот­нинг 30дан зиёд турини мам­лакатимизнинг 5та ви­­лоятига етказиб бераёт­­га­­­нини, 50 киши доимий иш би­лан таъминлангани ҳа­­­­­­қидаги гапларини диқ­­­қат билан тинг­лади. 

Ф. Айметов раҳбарлик қила­­­ётган Қорачиқ қишлоқ округи ҳудудидаги «Қумтийин» овулида 120 ўринли «Қулиншақ» болалар боғчасининг очи­­лиш маросимида вилоят ҳо­ки­ми давлат дастурига мувофиқ 2020 йилга қадар бо­лалар боғчаси билан 100 фо­­­­­­­­из таъминлаш вазифаси қў­­­­­­­­­йилганини таъкидлади. Ш­у­нингдек, фуқаролар уйла­­рини тартибга келтириши, оқлаб, бў­яб қўйишлари ҳамда кў­­­­ка­ламзорлаштириш ишлари билан изчил шуғулланишлари за­рурлигини айтди. 

Сафар давомида вилоят ҳо­кимига шаҳар ҳокими А. Ўсербаев ҳамроҳлик қилди. 

 

Суратларда: тадбирдан лав­ҳалар.

Муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-08, 20:06 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.