26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда пахта терими бошланди

Юртимизнинг “оқ олтин” етиштирадиган ёлғиз минтақаси – Жанубий Қозоғистон вилоятида пахта терими бошланди. Ҳозирги кунда “оқ олтин” теримини Мақтаарал туманидаги Атамекен, Ш. Дилдабеков, Мақтали, Қизилқум, Жамбил ва Қарақўй қишлоқларидаги деҳқон хўжаликлари бошлаб юборди.

Жорий йилда вилоятимизда 134,6 минг гектар ерга чигит қадалган. Бу ўтган йилгидан 25 минг гектарга кўп. 2016 йили хўжаликлар ҳар гектардан ўртача ҳисобда 26,2 центнердан ҳосил кўтаришган бўлса, ҳаммаси бўлиб 286,4 минг тонна “оқ олтин” хирмони уйилган. Ҳозирги кунда пахтазорлар майдони кенгайтирилганлиги боис, минтақада 300 минг тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олиниши режаланмоқда. 

Юртимизда пахтанинг макони ҳисобланадиган Мақтаарал туманида ўтган йили 83 минг гектарга чигит қадалган бўлса, жорий йилда пахта далалари 95 минг гектарга етган. Туман деҳқонлари ўтган йилда 218 минг тонна ҳосил олишган бўлса, жорий йилда ҳам яхши натижаларни кўзлашмоқда.

Вилоят бўйича 9та туман далаларига чигит экилган. 

Пахта – экспорт салоҳияти юқори экинлардан бири ҳисобланади. Юртимиз “оқ олтин”нинг асосий қисмини Россия, Хитой ва Европа давлатларига экспорт қилади.Чунончи, ўтган йили бу давлатларга юртимиздан 58 минг тонна пахта толаси экспорт қилинган. 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-09-08, 20:08 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.