26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқи   эъзозлаган шоир

Ирисали Жуманов – 75 ёшда. Афсуски, манкентлик ҳассос шоир ўзининг мана шу кунларини кўролмади. У махсус дорилфунунда таҳсил кўрмаса-да, “Дўстлик байроғи” (“Жанубий Қозоғистон”) вилоят газетасида фаолият юритган йиллари барчанинг севимли устозига айланиб улгурганди.

...Устозга бағишлаб хотира тадбири ўтишини эшитдим-у, Манкентга қанот боғлаб учдим. Маданиятимиз фидойиси, бугунги тадбир ташкилотчиси  Обиджон Сайдалиев директорлик қилаётган қишлоқ Маданият уйи мухлислар билан гавжум. Улар орасида Турбатдан шоир, Журъатнинг энг суюкли шогирдларидан бири, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳодир Собит оиласи билан етиб келибди.

Шоир билан бирга ишлаган, ҳар бир шеърий қўлёзмасини бирга муҳокама этган, нафақадаги ҳамкасбимиз, шоир Иброҳим Туркий, бугунги тадбир ташкилотчиларидан бири, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Абдураҳим Пратов, вилоят мақомидаги “Чашма” ижодиий уюшмаси раиси Суннатилла Акромов, ёнида шоир ва таржимон Баҳодир Оташ, “Чимкент” ижодий уюшмасидан Юсуф Эргашев,Лузумий номидаги Қорамурт ижодий ушмаси раиси Ғуломжон Қўрғонбоев, Қорабулоқдан Комилжон Солибеков, Абдураззоқ Исмоиловлар ҳам ҳозир бўлишди.

90-йилларда И. Жуманов билан бирга фаолият юритган, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Жаҳон халқлари Ёзувчилар уюшмасининг вилоятимиздаги масъул вакили, ҳажвчи шоир Ҳавазмат Қўчқоров (“Исфижоб” ижодий уюшмаси), “Сайрам” ижодий уюшмаси раиси Ғайрат Раҳметов ва аъзолари Дилбар Ҳайитметова ҳамда Холмурод Умаровлар ҳамроҳлигида ташриф буюрди. Уларга мезбон ижодкор Шукри Эргаш, Маданият Уйи бадиий раҳбари Холмурод Бўташев ва бошқалар пешвоз чиқишди.

О. Сайдалиев маҳорат билан бошқарган тадбирда қалам соҳиблари Журъат ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашса, маҳаллий санъаткорлар куй-қўшиқ ва рақслари билан даврага файз киритишди. Сайрам туман маслаҳати депутати Файзулла Алиқулов ёзган дастурхон атрофида яна таассуротлар, истаклар янгради. Марҳум шоирнинг фарзандлари ҳам қатнашган даврада қишлоқ ҳокими Баҳодир Эгамбердиев Манкентнинг бугуни ва истиқболи ҳақида гапириб, ҳамюрт ижодкорни эслаб, йиғилганларга миннатдорчилик билдирди.

Манкентда уюштирилган ушбу тадбирга ижобий баҳо берарканмиз, газетамиз тамал тошини қўйган инсонлардан бири сифатида Ирисали Жумановнинг номи вилоятнинг адабий саҳифаларига зарҳал ҳарфларда битилишига ишончимиз комил.

 

Хуршид  АВАЗ., 2017-04-27, 10:35 223
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.