26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватанпарварлик тараннум этилган асар

“ОҢТҮСТІК-ЦИРК” ҚОЗОҒИСТОН ЦИРКЛАРИ ТАРИХИДА ИЛК БОР “ТЎМАРИС” САҲНА АСАРИНИ НАМОЙИШ ҚИЛДИ

“Оңтүстік-Цирк” жамоаси астаналик томошабинларга “Тўмарис” саҳна асарини тақдим этди. Бу премьера мамлакатимиз цирклари тарихидаги биринчи театрлаштирилган асардир.

Данияр Серикбаев саҳналаштирган асарда саклар давридан бошлаб қозоқ даштини макон тутган эркин, озод, юксак маънавиятли довюрак халқнинг ҳаёти тасвирланади. Шунингдек, бу ерда Буюк даштнинг қадрини авлодларга тарғиб қилган мард қизнинг қатъияти, иродаси, матонати ва донолиги, малика Тумор (Тўмарис) ва шоҳ Кир орасидаги муносабат, зиддиятлар, уларнинг ечим топиши кенг ёритилади. Асарда Тўмариснинг халқ тинчлиги, оила хотиржамлиги йўлида олиб борган кураши ҳикоя қилинган.

Асарда шунчаки рақс ижро этиш эмас, балки образлар, ҳис-туйғулар, ғояларнинг пластик ифодасини очиб бериш бош мақсад қилиб қўйилган. 

Тўмарис воқеалар якунида оналик қудратини намоён қилади, матонат, сабру қаноат билан Ватан ҳимоясига киришади. Нозик жуссасига қарамай, томошабинни ўз жасоратига ишонтира олади.

Цирк жанрида тарихий шахслар ролини “Оңтүстік-Цирк” жамоаси ижро этди.

Томоша 95 дақиқадан иборат бўлди. Намойиш давомида масхарабозлар ва акробатлар, ҳаво гимнастлари ва бошқалар ўз ҳаракатлари билан жасорат ва мардликни ифодаладилар. Шунингдек, асарда ўргатилган отлар, йиртқич ҳайвонлар ҳамда жониворлар ёрдамида қизиқарли саҳналар, янги образлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан 2011 йил 17 декабрида тантанали очилиб, фойдаланишга берилган “Оңтүстік-Цирк” муассасаси бугунги кунгача қуёшли ўлканинг аҳолиси учун янги йўналишдаги бир қанча асарларни ҳавола этганди. Улардан “Алақай, Балақай-1,2” циркда илк бор театрлаштирилган серқуёш ўлкада қад кўтарган мураккаб жанрли цирк биносида касбий мутахассислар иқтидорли ёшларга бой тажрибасини ўргатмоқда. Бугунги кунгача цирк артистлари республика, халқаро танловларда пешқадамликни қўлдан бермай, кўплаб ютуқларга эришдилар. 

 

2017-09-11, 19:18 831
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.