26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўлмас тароналар

Кичкиналигимда дадамнинг автомашинасига ўтириб олиб, у ёқ-бу ёққа эргашиб боришни яхши кўрардим. Дадам ҳам раъйимни қайтармасдилар. 

Автомашина магнитофонида доимо ҳофиз Фахриддин Умаровнинг тасмалари айланар, у кишининг ҳар бир хониши таниш, қадрдон бўлиб кетган эди. Дадам ҳам қўшиқларни бирма бир ҳиргойи қилар, бувижониси Гулбаҳром аянинг уч ойлигида ҳофизнинг концертига олиб борганини айтиб берар, бу гаплар менинг онгимда элас-элас қолиб кетган эди. Кейинчалик отам Фахриддин Қоратоев Фахриддин Умаров ҳақида китоб ёза бошлаганларида ёшлик даврим кино тасмасидек бирма-бир кўз олдимдан ўтиб, дадамнинг ҳофизга меҳри беқиёслигига яна бир карра амин бўлган эдим. 

Аммо бугун ёзмоқчи бўлганларим бу ҳақда эмас. Яқинда оиламиз билан Шимкент шаҳрига йўл олдик, йўл йўлакай машина магнитофонидан мусиқа таралиб борарди. Бир пайт таниш мусиқа, таниш оҳанг янгради... фақат ижроси бошқа. Бир вақтлар жуда суюкли бўлган «О, муҳаббат» қўшиғини ёш эстрада хонандаси Отабек Муҳаммадзоҳид маромига етказиб куйлабди. Негадир тўлқинланиб кетдим. Хонандага ҳурматим ортди: баракалла, қўшиқнинг умрини узайтирибди, энди қанчадан қанча ёшлар яхши кўриб эшитадиган қўшиқ бўлибди, дея севиндим. 

– Фахриддин Умаров қўшиқларини янги талқинда эшитмаганмидинг? – дедиларда, хўжайним қорабулоқлик хонанда Дилфуза Эргашева ижросида куйланган «Онам дерман»ни қўйиб бердилар. 

Хонанда Зиёда талқинида ижро этилган «Эй, муҳаббат!» қўшиғи ҳам устоз санъаткор Фахриддин Умаровнинг олтин жамғармасидаги қўшиқлардан бири эканини кўпчилик билади.

Айтмоқчи бўлганим, бугунги қўшиқчилик санъати шоу-бизнес деб аталмиш катта бозорга айланиб ким кўп пул топиш илинжида олди- қочди қўшиқлар яратилаётган бир даврда инсонийликдан чекинмаган ҳолда тарихий қўшиқларнинг умрини узайтираётган санъаткорларга тасанно! Ҳали бу қўшиқларни сизлар туфайли миллионлаб ёшлар ҳиргойи қилишади. Зеро, мозийга қайтиб иш кўрмоқ – хайрлидир!

 

 

Юлдуз ФАХРИДДИНОВА., 2017-09-11, 19:20 267
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.