26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муваффақиятга етакловчи мактаб

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар яқин келажакда катта самара беришига шубҳа йўқ. Ёшларнинг заковатли, рақобатбардош инсонлар бўлиб етишиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, албатта, таҳсинга лойиқ, лекин ана шу ишнинг бош-қошида бўладиган устоз-мураббийларга масъулиятли вазифанинг уддасидан чиқиш осон бўлмаслиги аниқ...

Жорий йилда 2,5,7-синф ўқувчилари янгиланган таълимга йўналтирилган янги дарсликлар асосида сабоқ олади. Бунинг учун 4,5 млрд. тенге ажратилиши соҳадаги ислоҳотларнинг залворли эканлигини далиллаб турибди. Янги ўқув йилида вилоятимизда 20та мактабнинг фойдаланишга берилиши, 5та мактабда қўшимча бино қурилгани, йил сўнггигача яна 9та янги мактабнинг халқ эзгулигига топширилиши Ҳукуматимизнинг таълим соҳасига эътиборини кўрсатиб турибди...

2006 йилда Элбошининг фармойишига биноан Қазиғурт тумани, Атбулақ овулида очилган Ж. Қаппаров номидаги 5-сонли ихтисослаштирилган физика ва математика мактаб-интернати тарбияланувчилари эришаётган ютуқлар ана шу ислоҳотларнинг меваси, десак муболаға бўлмайди. 

Умумий майдони 35000 квадрат метрни ташкил қиладиган таълим маскани 400 ўқувчига, ётоқхонаси эса 300 ўринга мўлжалланган. Умуман, мактаб замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради.

– Жамоамиз ўн йилдан буён ўқувчиларнинг физика ва математика йўналишидаги салоҳиятини ошириш йўлида меҳнат қилиб келмоқда. Сўнгги йиллардаги ютуқларга тўхталадиган бўлсак, шогирдларимиз республика, президент олимпиадалари, илмий ишлар бўйича танловларда ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олиб келмоқдалар. Асосийси, жорий йилги Ягона миллий тестда ўқувчиларимизнинг ўртача балли 115,6 бўлиб, республикадаги ихтисослаштирилган мактабларнинг кучли ўнлигига кирди. 2016-2017 ўқув йилида мактабимизни 52 нафар ўқувчи тамомлаб, 50 нафари грант асосида таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди, – деди мактаб директори Жанабай Ахмедов.

Бугунги кунда 60 нафар ўқитувчи меҳнат қилаётган жамоанинг асосий қисми олий тоифали мутахассислардан иборат. Мактаб маъмурияти М. Ауезов номидаги ЖҚДУ ва А. Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-турк университети билан тиғиз алоқада. Таълим даргоҳида фаолият юритаётган, бошқа жойдан келиб ишлайдиган педагоглар учун барча шароитлар яратилган. 

Мактабимизга 6-синфни тамомлаган ўқувчилар махсус тест топшириб, қабулланади. Янги ўқув йилида қозоқ синфига 54 ўқувчи, рус синфларига 18 ўқувчи қабул қилинди, – дейди мактаб директори.

Жамбил Қаппаров номидаги жамғарманинг мактаб ўқувчиларини мунтазам рағбатлантириб бориши муваффақиятга эришишда туртки бўлаётганини айтган мактаб раҳбари яқин орада таълим масканида ўқитувчилар учун ҳам ётоқхона қурилишини маълум қилди. 

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-09-11, 19:23 215
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.