26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарғибот ишларига юқори баҳо берилди

Жанубий Қозоғистон вилоятида Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифаларнинг ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тадбирда Л. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети ректорининг ижтимоий-маданий ривожланиш бўйича проректори Дихан Қамзабекули, алашшунос, Л. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети “Ўтирор” кутубхонаси илмий-тадқиқот марказининг директори, филология фанлари доктори, профессор Турсин Журтбай, филология фанлари доктори, профессор, ҚР МФА мухбир аъзоси Амантай Шарип, Алаш зиёлиси Қўшке Кеменгерулининг шогирди Ризабек Кеменгер, ёзувчи Серик Сейитман ва бошқалар иштирок этдилар. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими қошида ташкил этилган минтақавий коммуникациялар хизмати бошлиғи Б. Аширбеков Элбоши мақоласида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида маъруза қилди. Тадбир иштирокчилари томонидан мазкур мақола юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Вилоятдаги ижтимоий онгни янгилашга оид  лойиҳалар муҳокама қилиниб, амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилди. 

– Бугунги кунда Жанубий Қозоғистон вилоятини юртимизнинг бошқа минтақалари билан таққослайдиган бўлсак, бу ерда ишлар изчил олиб борилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Бунга минтақа раҳбари Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан олиб борилаётган кенг қамровли ишлар далил бўла олади. Минтақавий лойиҳа идорасининг ишини йўлга қўйиш ҳам осон эмас, – деди Д. Қамзабекули.

Мажлис давомида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги қошида ташкил этилган лойиҳа идораси ходимлари меҳмонларга дастурий мақолада белгиланган вазифаларни юзага ошириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини маълум қилишди. 

 

Собиржон ИСАМАТОВ сурати.

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-09-11, 19:50 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.