26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
И. Саидхўжаев: «Тадбиркорлик – тинимсиз меҳнатдир...»

Ўранғай қиш­­­­­ло­ғидаги Абдумуталлиб ҳожи хонадонида маҳаллий тадбиркор Илҳом Ҳакимжон ўғли билан обуна мавсуми чоғида танишганмиз. «Ақ жайық» савдо мажмуасида ижара асосида меҳнат қи­­­­­­­­­­­­­лувчи Илҳом Са­ид­хўжаевни умр йўлдоши Зуҳра Ма­матраим қизи билан иш жойида учратдим. Тоза, саришта, ха­ридорларга тав­сия этиладиган маҳсулотлар дид билан терилган пештахталар ми­жоз­ларни ўзига чорлайди. 

Қуйида Илҳом­жоннинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақо­ласида баён этилган вази­фалар ҳақидаги мулоҳазаларини баён этдик. 

Ш. МАДАЛИЕВ. 

«Жанубий Қозо­ғистон» газетасини мун­тазам мутолаа қиламан. Жами 5 нусха обунасига ҳомийлик қиламан. Бунга Абдумуталлиб ҳожи отанинг даъвати туртки бўлди. Ҳакимжон ота ва Марғуба ая хонадонида 1969 йили тўнғич фарзанд бўлиб туғилдим. Тошкент алоқа политехникумини тамомлаб, шу соҳада ишладим. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач тадбиркорликка бел боғладим. 

Тадбиркорлик – тинимсиз меҳнат. Тонгги соат 6дан оқшомги соат 23гача иш билан бандмиз. “Меҳнатдан келса бойлик – турмушинг бўлар чиройлик”, деган нақл бежиз айтилмаган. Дилафрўз, Гулноз, Умсиной, Ўғилой, Хусниддин, Руҳшона каби қобил фарзандлар тарбиялаб маълумотли қилдик. Ғофур, Фаррух, Нодир, Комилжон исмли камолотни кўзлаган куёвлар кўриб, Элбек, Мустафо, Шоҳруҳ, Бунёдбек исмли неваралар тарбияламоқдамиз. Насиб этса Ҳусниддин ўғлимизни маълумотли қилиб, келин олиш орзуимиз бор. 

Хуллас, бунёдкорлик, меҳнатга доир ўйлар ва режалар. Деҳқончилик, чорвачилик, тадбиркорлик – ҳаммасининг асоси меҳнат. Шундай шароитни яратиб, меҳнатнинг зийнатини кўришни насиб этган давлатимизга, Элбошимизнинг тараққи­­­ётни кўзлаган сиёсатига раҳмат, деймиз. Мен мустақил Қозоғистон давлати «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» деб номланган Элбошимиз Н. Назарбаевнинг мақоласида қўйил­ган асосий вазифа – ривожланган 30 давлат қаторига қўшилиш мақсади тўлиқ амалга ошишига ишончим комил. 

Суратда: Илҳом Ҳакимжон ўғли умр йўлдоши Зуҳра Маматраим қизи билан. 

 

Илҳом САИДХЎЖАЕВ, Туркистон шаҳри, Ўранғай қишлоғи, 2017-09-11, 19:54 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.