26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спорт – саломатлик омили

Кейинги йилларда Қорабулоқ қишлоғи йигит-қизлари спортнинг деярли барча тури бўйича нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Куни-кеча улар Астанада ўтган йирик футбол беллашувида биринчи ўринни қўлга киритишди. Спорт устаси Абдазим Умаров волейбол бўйича Қозоғистон фахрийлар терма жамоаси аъзоси эканининг ўзи  булоқларга бой мазкур мас­­канда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қай даражада эканидан далолат. 

Яқинда, яъни Конс­ти­­тутция куни муно­са­бати билан малакали му­тахассис, ташаббускор инсон Мурод Тожиев етак­чилик қилаётган  “Қора­­булоқ” ўр­та мактабида қишлоқ фахрийлар терма жамоалари ўртасида во­лейбол мусобақаси уюш­тирилди. Қишлоқ ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган  тадбирнинг очилиш ма­ро­симида сўз олган А. Ума­ров, Шимкентдаги “Ден­саулиқ” волейбол  жамоаси етакчиси Ў. Аширов, қишлоқ фахрийлар волейбол фе­де­­рацияси раиси Э. Абду­раҳмонов ва бошқалар Қо­рабулоқда жисмоний тар­бия ва спортга жиддий эътибор қаратилаётганини тилга олишди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, мактаб директори ҳам волейбол жамоасининг фаол  аъзоси экан. Унинг  ўйин чоғида жамоадошларига тўп ошириш маҳоратини кўриб, спортга чинакам кўнгил қўйганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.  

–  Мактабимизда ёшларга тўлақонли таълим-тарбия бериш баробарида уларнинг соғлом ва бақувват бўлиб улғайишлари учун бор имко­ниятларни ишга сола­япмиз. Шогирдларимиз кет­ма-кет турли йирик мусабақаларда муваф­фақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгал­­лаш­моқда. Бино­барин, Президентимиз ҳам кела­жагимиз  бўлмиш ёш йигит-қизларнинг жисмонан ба­қувват бўлиб ул­ғайиш­лари учун астойдил жон куйдирмоқда. Келгу­сида ҳам қишлоғимизда спортни ривожлантиришдан чар­ча­маймиз. Зеро, унинг инсонларни эзгуликка, ҳам­жи­­­ҳатликка етаклаши, шубҳасиздир, – дейди М. Тожиев.

Мактабга кираверишдаги стендда ўқувчиларнинг сўнгги вақтларда спорт­нинг футбол, волей­бол, енгил атлетика, стол тенниси  ва бошқа турлари бўйича қўлга киритган ютуқларини намойиш этувчи суратларга боқар­канман, директорнинг фикрлари беҳуда эмасли­гига яна бир карра иқрор бўлдим.

 

Суратда: тадбирдан лавҳа. 

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-09-11, 19:58 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.