26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адабиёт чегара билмас...

А. С. Пушкин номидаги вилоят кутубхонасида Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида “Адабиёт – дўстлик кўприги” мавзуида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ижодкорлар учрашуви ўтди. 

У Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти соҳиби Сабит Дўсановнинг ўзбек тилида чоп этилган “Қашқир улиган тун” романи ҳамда таниқли ҳажвчи, публицист ва таржимон Меҳмонқул Исломқуловнинг “Мен дунёга ҳайратланиш учун келганман” китобининг тақдимотига бағишланди. 

Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан уюштирилган учрашувда филология фанлари доктори, академик Бахтиёр Назаров, филология фанлари доктори, профессор Сувон Мелиев, атоқли шоир Азим Суюн, ёзувчи ва таржимон Меҳмонқул Исломқулов, тележурналист Турсун Қоратоев, вилоятда фаолият юритувчи ижодий уюшмалар аъзолари, зиёлилар ҳамда педагоглар иштирок этишди.

Тадбирни Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икром Ҳошимжонов очиб, дастлабки сўзни кутубхона ходимаси Феруза Кенжеевага берди. У Сабит Дўсановнинг ҳаёт йўли билан таништирди, сўнг бир гуруҳ ходималар “Қашқир улиган тун” романидан лавҳаларни ўқиб беришди.

Тадбир дебочасида сўз олган филология фанлари доктори, академик Б. Назаров адабий алоқаларни жонлантириш зарурлигини қайд этса, профессор С. Мелиев М. Исломқуловнинг ижодий фаолиятига тўхталди. Таниқли ўзбек шоири А. Суюн қозоғистонлик ижодкорлар билан яқин алоқада бўлганини айтиб, келгусида ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш зарурлигига урғу берди. Таниқли тележурналист Турсун Қоратоев ҳам учрашувдан мамнун эканини таъкидлади.

Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нармахан Бегалиев ва Ханбиби Есенқараева қозоқ-ўзбек ижодий алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини уқтиришди. “Жанубий Қозоғистон” газетаси директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев эса М. Исломқуловнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида қозоқ адабиёти бўлимини самарали бошқараётганини эслатиб, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси қошида ўзбек ижодкорлари билан ишлаш бўлимини очишни таклиф этди.

Учрашувда минбарга кўтарилган “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси Абдураҳим Пратов, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Соатой Камолова, Суннатулла Акромов, фахрий устоз Бегмат Турдиқуловлар адабий алоқаларни ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

Тадбир ниҳоясида кутубхона директори Ш. Динасилова Б. Назаров ва Т. Хонхўжаевларнинг қўлидан “Қашқир улиган тун” китобини қабуллаб олар экан, мазкур кутубхонада ўзбек тилидаги китоблар бурчаги ташкил этилганини маълум қилди. 

 

Тасвирда: тадбирдан лавҳа.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-09-11, 20:05 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.