26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“АТАМЕКЕН-ОРДАБАСЫ” индустриявий парки иш бошлади

Вилоят ҳокимлиги, вилоят тадбиркорлар палатаси ва “Ордабасы” индустриявий минтақаси ҳамкорликда “Шымкент шина жасау зауты” ҳудудидаги ишлаб чиқариш иншоотларида янги корхоналар очиш лойиҳасини йўлга қўйди. Натижада, “Атамекен-Ордабасы” индустриявий парки ташкил этилиб, тадбиркорларга қатор бепул хизматлар жамланмаси тавсия этилиш арафасида. Бу минтақа раҳбари Ж. Туймебаевнинг индустриявий минтақага сафари пайтида маълум қилинди. Минтақа раҳбари собиқ Иттифоқдан қолган йирик корхоналар ҳудудида бинолар ва инфратузилма яхши сақланганини айтди. Шундай бўлса-да корхоналарни қайтадан ишга тушириш катта муаммо. Шунинг учун, вилоят раҳбарияти завод ҳудудида қатор корхоналар барпо этиш мақсадида ишлаб чиқариш иншоотларини ишбилармонларга икки ойга бепул беришни йўлга қўйиб, имтиёзли баҳо сиёсатини таклиф этмоқда. Жанубий Қозоғистон вилоят тадбиркорлар палатаси директори Асқар Абубакировнинг маълум қилишича, “Атамекен-Ордабасы” индустриявий парки тадбиркорларга ҳуқуқий ва ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиб, уларни бизнес соҳасида ўқитишни ҳам йўлга қўймоқчи. Шунингдек, мазкур ташкилот бизнес фаолиятини бошламоқчи бўлганлардан бизнес-режа тузиш, реклама каби ишларда ёрдамини аямайди. Шаҳар ташқарисида жойлашган минтақа қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришдан бошқа барча соҳаларга шароитлар яратилган. Бугунги кунда паркда 5та лойиҳа амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими учрашувда бепул хизматлар жамланмаси бўйича тушунтириш ишларини жонлантириш зарурлигини айтди. Шундан сўнг, минтақа раҳбари Қўрғошин заводига борди. 1934 йилда ишга туширилган корхона ҳудудидаги цехлар бугунги кунда ишламаяпти. – Қўрғошин заводининг келажаги ноаниқ. Шу сабабли, келажакда иккала заводдан ҳам унумли фойдаланиш йўлларини излаш зарур. Иложи бўлса, бу жойда янги цехлар барпо этиш керак, – деди ҳоким. Айтиш жоизки, 2010 йиллари “Өңтүстікполиметалл ӨК” ҳиссадорлик жамияти, “Қазақмыс” корпорацияси ҳамда “А-Мега трейдинг” МЧБнинг уч томонлама шартномаси асосида Қўрғошин заводи тўлақонли иш бошлаганди. Лекин инқирозга учраб, ишини тўхтатиб қўйганига ҳам анча бўлди. Бугунги кунда заводнинг қатор бинолари банкда гаровга қўйилган.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-04, 16:22 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.