26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Полковник Муҳаммаджонов

Туркистон шаҳридаги уруш фахрийлари ҳақида гап кетганида беихтиёр полковник Олимжон ота Муҳаммаджоновнинг сиймоси кўз ўнгимизда гавдаланади. У 1917 йили таваллуд топган, Саратовдаги Волжск ҳарбий ҳаво билим юртида таҳсил олиб, Ленинград ҳарбий округида ҳарбий фаолиятини бошлади. Оқ финларга қарши урушда танилган ҳамюртимиз. Улуғ Ватан Уруши йилларида Белоруссия, Ленинград, Украина фронтлари таркибида жанговар хизматда бўлди. Ленинграддаги ҳарбий ҳаво академиясида ҳам таҳсил олди. 1960 йили Олимжон ота Муҳаммаджонов гвардия полковниги даражасида истеъфога чиқиб, қадрдон Туркистонга ёруғ юз билан қайтиб келади. Унинг урушдаги мардликлари қатор орденлар, кўплаб медаллар билан муносиб тақдирланган. У Туркистондаги корхоналарда раҳбар лавозимларда самарали меҳнат қилди. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев Туркистонга ташрифи чоғида Олимжон ота билан мулоқотда бўлгани, истеъфодаги полковник Муҳаммаджонов ҳарбийларга хос ўктам овозда Элбошининг саволларига жавоб бергани – шонли тарихимиз. Уни Туркистонда, вилоятимизда, пойтахтимизда жуда кўплаб қадрли инсонлар билишган ва қадрлашган. Шаҳар, вилоят, Республика миқёсидаги мукофотлари, ташаккурномалари бу инсоннинг кенг қамровли, Туркистондек табаррук заминнинг забардаст ўғлони эканлигидан яна бир далолат. 

Олимжон ота умр йўлдоши Аяжон Абдурашид қизи билан Маммадхон, Аҳмаджон, Замир, Гулнора исмли қобил фарзандлар тарбиялаб вояга етказган. Уларнинг ҳаммаси олий маълумотли, эл-юртга меҳнати билан танилган инсонлар. 

... Туркистондаги уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашига узоқ йиллар самарали раҳбарлик қилган, юрт ҳурматини қозонган Олимжон ота ҳаёт бўлганида жорий йили 100 ёшни қарши оларди. Элбошимизнинг «Инсон мангу яшамайди, мангу яшайдиган унинг иши» деган пурмаъно сўзлари гвардиячи полковник, тажрибали раҳбар Олимжон ота Муҳаммаджоновга, унинг нурли хотирасига нисбатан қўлланилса, муносиб. 

Туркистондаги уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашининг, телефон рақами Олимжон ота даврида ғалаба байрами шарафига 3 - 1945 деб қўйилган. Ўтган асрдаги бу рақам бугунги кунда ҳам ўзгармаган. Кейинги авлод, ҳамкасблари, меҳнат фахрийлари ҳурмат билан «Бу рақамни полковник Олимжон ота танлаб қўйган», дейишади. Отахоннинг охирати обод, руҳлари шод бўлсин. Шаҳарнинг шонли тарихига муносиб ҳисса қўшган инсоннинг  хотирасини абадийлаштириш мақсадида шаҳардаги мактаб, кўча, ёки ташкилотларнинг бирига унинг номи берилса, мақсадга мувофиқ бўларди. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-04-27, 10:38 931
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.