26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Барака топкурлар!”

Мана шу сўзлар қўшни Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, доно сиёсатчи, раҳматли Ислом Каримов томонидан тез- тез ишлатилар эди. 

“Жанубий Қозоғистон” газетасининг жорий йил 1 сентябрь сонида чоп этилган бир мақолани ўқиб, роса қувондим. Гўёки йўқотган нарсамни топгандек бўлдим. Газетанинг 5-бетида муаллиф Авазхон Абдуфаттоҳнинг “Подшо эълон қилмаган, шоҳлар имзоламаган фармонлар” мақоласида туркий халқларга тегишли тақиқлар чоп этилибди. Эринмай санаб чиқдим. 154та тақиқ. Ҳар бирини қайта-қайта ўқиб чиқарканман, умрим давомида қилган хатоларим бирма бир кўз олдимдан ўтди.

Биз бола пайтимизда ота-онамиз “сувга тупурма”, “сувга бавл қилма”, деган сўзларни тез-тез айтишарди. Ҳозирги ёшларда эса бундай тарбия деярли йўқ. Айрим келинлар қўлларини кран остида ювгач, силкитиб, сувини ҳар томонга сачратиб кетаверади. Тун қоронғисида болалари-ю ўзининг тирноқларини олиб, ахлат челагига ташлайди. Тухум пиширса, оқини ейди-да сариғини ташлаб юборади. Баъзи оталар эса “тарбия” деб, 7 ёшга тўлмаган боласининг бошига уради. Ёшларда фаҳм-фаросат, шарқона тарбия йўқолиб бораётганига улар эмас, уларнинг ота-оналари сабабчи, деб ўйлайман. 

Қанийди, газетадаги “Шарқона тарбия” мақоласи қўлма-қўл, эшикма-эшик бўлиб кетсайди. Тақиқларга амал қилиб, ўғил-қизларимизни тўғри тарбияласак эди. Ана шунда турли бахтсизликлар, оиладаги уриш-тўполонлар, ажрашишлар камаярди.

 “Саводсизлик – бахтсизлик келтиради”, деганлари айни ҳақиқат. Мен аввал мақоладан кўчирма нусхасини олиб, келинларим, жиянларимга тарқатмоқчи бўлдим. Энди эса буни яқинда чоп этилажак янги китобимга киритишга аҳд қилдим. 

Раҳмат, Авазхон укам, барака топинг. Умрингизга, ижодингизга Аллоҳ барака берсин, икки дунёда завол кўрманг!

 

 

Санобар ТУРСУМЕТОВА, жамоатчи мухбир, руҳшунос муаллима, 2017-09-11, 20:09 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.