26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зукколар беллашди

Шимкентда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев соврини учун анъанавий республика “Жайдарман” ўйини ўтди. 

Тадбирнинг мақсади – Президентимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиб, давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш эди.

Чиройли ҳазил ва топқирликнинг янгича намунасини намойиш этган ўйинларда Алмати, Талдиқўрған, Қизилўрда, Арқалиқ шаҳарлари ва Жанубий Қозоғистон вилоятининг энг яхши жамоалари иштирок этди.

Томошабинларни кулгига кўмиб, ҳакамлар ҳайъатининг кўнглини топган Жанубий Қозоғистон вилоятининг “Байдың балалары” жамоаси бош соврин (300 минг тенге)ни эгаллади. Иккинчи ўрин (200 минг тенге) Қизилўрда вилояти жамоасига буюрди. Олдинги учликдан кўринган  Шимкент шаҳрининг “Алақай балақай” жамоаси эса 100 000 тенгелик махсус мукофот билан тақдирланди.  

Шуниси қувонарлики, ўйинларда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги ёшлар уюшмасининг "Ясси" жамоаси чиқишлари ҳам томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди. Ташкилотчилар жамоани ушбу беллашувга тайёрлашга ҳомийлик қилган Енбекши туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси 

Т. Нишонбоевга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-09-11, 20:11 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.