26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоядорларни жалб этиш минтақавий кенгашининг мажлиси

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида минтақадаги сармоявий аҳволни яхшилаш ва сармоялар жалб этиш бўйича минтақавий кенгашнинг мажлиси ўтди. 

Вилоятга сармоя жалб этиш ҳамда бугунги ахволни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувда минтақавий кенгаш аъзолари, ишлаб турган салоҳиятли сармоядорлар ва минтақанинг йирик тадбиркорлари иштирок этдилар.

Минтақага сармоя жалб этиш юзасидан хориж сармоядорлари билан 40дан зиёд амалий учрашувлар ташкил этилганини айтган минтақа раҳбари йил бошидан буён вилоятга 229,9 млрд. тенге миқдорида сармоя тортилганини етказди.

– Ўтган йилнинг тегишли даври билан таққослаганда сармоя жалб этиш кўрсаткичи 131,5 фоизга ортди. Бу республикадаги улушнинг 5,7 фоизини ташкил этмоқда. Бу йил Бирлашган Араб Амирликлари билан тиббиёт асбоблари ва дори чиқариш, Россия билан биргаликда Евро-5 талабига мувофиқ ёнилғи чиқарадиган нефтни қайта ишлаш заводларини қуриш ҳақида шартномалар тузилди. Жануб минтақаси, шунингдек, Хитой билан ҳамкорликда биэтанол, фосфорли ўғитлар ва қуввати 200 МВт қуёш электр станциясини қурмоқчи, – деди Жансейит Туймебаев. 

Шу билан бирга вилоят раҳбари минтақада сармоядорлар учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Бундан ташқари барча фуқароларни биргаликда ишлашга чақириб, сармоя жалб этишга тўсиқ бўлаётган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кўриб чиқилишини таъкидлади.

Бугунги кунда вилоятда минтақавий ривожланиш институтларининг самарали тизими тузилган, уларнинг асосий вазифаси сармоя жалб этиш ҳамда сармоядорларга “ягона дарча” қоидаси асосида қулай шароитлар яратиб бериш. ясаш. Институтлар тадбиркорларга маслаҳатлар беради ва молиявий ҳамда инфратузилмавий ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга вилоятда 11та индустриявий минтақа ва “Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақаси бор. Кейингисининг самарали фаолият тартиби ва тўлиқ инфратузилмаси бор. 2017 йили шу махсус иқтисодий ҳудудда миқдори 3,4 миллиард тенгени ташкил этадиган 4та лойиҳанинг амалга оширилиши кутилмоқда. Индустриявий минтақаларда 8,6 миллиард тенгени ташкил этадиган 13та лойиҳа амалга оширилади. 

Бугунги кунда сармоялаш дастури бўйича уддаланган ҳар 5та лойиҳанинг  биттаси Жанубий Қозоғистон вилоятига тегишли. Дастур доирасида 8 йилда вилоятда умумий қиймати 208,3 миллиард тенгега тенг 162та лойиҳа жорий этилади. Шу жумладан 1,2 триллион тенгели сармоя эвазига 88та лойиҳа амалга оширилган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-11, 20:12 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.