26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги цех йилига 200 млн. хапдори чиқаради

Ўтган ҳафта охиридаги энг яхши хабарлардан бири – вилоятдаги “Химфарм” ҲЖда йилига 200 млн. хапдори чиқарадиган янги цех фойдаланишга топширилди. Янги лойиҳа “Polphаrma” (польфарма) гуруҳи мутахассисларининг ташаббуси билан амалга оширилди.

SANTO заводининг 135 йиллиги доирасида ишга туширилган цехнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, ҚР Инвестиция ҳамда тараққиёт вазирлиги Сармоялар қўмитаси раиси С. Туяқбаев,  Польша Иқтисодий тараққиёт вазири ўринбосари Тадеуш Костинский, ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги Фармация қўмитаси раисаси Л. Бюробекова, SANTO компанияси бош  акционерлари, Қозоғистон ҳамда Польша давлатлари вакиллари, компания ҳамкорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ж. Туймебаев завод раҳбарлари ҳамда ходимларини қўшалоқ байрам билан табриклади.

– Бугун биз “Химфарм” ҲЖнинг қаттиқ дори ишлаб чиқа­ра­диган янги цехи рамзий тасмасини қирқамиз. 1882 йилда қурилган ушбу завод республикамиздаги энг кекса корхоналардан бири. Бугун 135 ёшга тўлди. 2011 йил август ойидан бери корхона Европанинг “Polphamgroup” компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда.  Элимиз иқтисодиётига қўшаётган улушингиз мўл бўлсин. Завод ишчиларига муваффақиятлар ёр бўлсин! – деди ҳоким.

“Польфарм” компанияси фармацевтика маҳсулотларининг турларини янгилаш ҳамда ишлаб чиқариш мақсадида “Химфарм” ҳиссадорлик жамиятига 100 млн. АҚШ долларидан ортиқ сармоя ажратди. Ҳозирги кунда компания дори-дармонлар ишлаб чиқарувчилар орасида етакчи ўринда ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармонлари бозорининг 40 фоизини, элимиздаги умумий дори-дармонлар бозорининг 4 фоизини қамраб олган.

Янги цех фармацевтика маҳсулотларига қўйиладиган GMP талабларига мувофиқ қурилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Цех ишчи ва ходимлари “Польфарма” гуруҳининг илғор ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириб қайтишган. Шимкентдаги сармоявий лойиҳанинг муҳим бир қисми ҳисобланмиш мазкур заводнинг  қиймати 13,5 млн.  АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, ҚР Ҳукумати ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигининг қўллови билан  SANTO компаниясининг маҳсулотларини харид қилиш кафолати берилди.

–  Бу 2011 йилдан бери очилган, халқаро GMP сифат андазаларига мувофиқ учинчи цех. Бизнинг дори-дар­монларимиз Қозоғистон ҳамда қўшни мамлакатлардаги шифохоналар ва стационар даволаш муассасаларида самарали қўлланиб келмоқда.  SANTOнинг доимий ҳамда жадал ривожланишини таъминловчи яна бир лойиҳани муваффақиятли якунлаганимиздан фахрланаман, – деди компания бош директори Ижи Урбанец.

 “Химфарм”  заводи ўз маҳсулотларининг 90 фоизини ички бозорга чиқарса, 10 фоизини Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Монголия ҳамда Туркманистон давлатларига экспорт қилади.

Айтиш жоизки, 2016 йили Польша Республикаси ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасидаги товар айланмаси 13,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, йил бошидан бери 8,5 млн. АҚШ долларидан ошиб кетди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-09-11, 20:15 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.