26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жаҳон чемпионига – 4 миллион тенге!

Шимкент шаҳрида ўтган “Саломатлик–2017” фес­­­­­­­­ти­­­­­­­валида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туй­­­­­­­ме­баев Германиянинг Гам­бург шаҳрида ўтган Жаҳон чем­пионатидан олтин медаль билан қайтган ҳамюртимиз Қайрат Ералиев билан бронза медаль соҳиби Жўмарт Ер­жанни улкан ғалаба билан табриклади. 

Европада ўтган йирик мусо­бақада мамлакатимиз ҳисобига ягона олтин медални олиб берган, байроғимизни кўҳна қитъада ҳил­пиратган жаҳон чемпиони Қайрат Ералиевга вилоят ҳокими 4 мил­лион тенгелик сертификат топ­шириб, чемпионат совриндори Жў­­­­­­­­­­­­март Ержанга 1 миллион тенге тақдим этди.

Минтақа раҳбари Қайрат Ера­лиевнинг шахсий мураббийи, боксдан Қозоғистон терма жамоа­сининг бош мураббийи  Мирзағали Айтжановга 4 миллион тенге, учинчи ўринни қўлга киритган боксчимизнинг мураббийи Нуркен Андасовга эса 1 миллион тенге мукофот пули топширди.

Вилоят раҳбари Ж. Туймебаев совриндор спортчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги муваф­фақияти ёшларни ватан­парварлик руҳида тарбиялашда асқотишини, шунингдек, уларнинг спортга қизи­қиши ортишини айтди.

– Сизлар жаҳон чемпионатида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жасорат кўрсатдингиз. Ке­лажакда ҳам улкан муваффа­қиятлар чўққисидан кўринишин­­­­­­­гизга ишончимиз комил, – деди табрик сўзида Жансейит Қансе­йитули. 

Ёш “чарм қўлқоп” усталари – Қайрат ва Жўмарт Балғабай Ел­шиев раҳбарлик қилаётган вилоят олий спорт маҳорати мактабининг тарбияланувчилари. Уларни жа­ҳон чемпионатига тайёрлашда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Алибек Нур­таев ва ҚР Бокс федерацияси барча шароитларни яратиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-09-11, 20:17 201
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.