26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорлик эртанги кун қиёфасини белгилайди

Ўтган ҳафта ниҳоясида Қозоғистон Республикаси сиёсий тақвими самарали учрашувларга бой бўлди. Мамлакатимиз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг биринчи фан ва технологиялар саммитига мезбонлик қилди, ушбу тадбир доирасида Давлат раҳбари қатор хорижий мамлакатлар раҳбарлари билан расмий учрашувлар ўтказди. 

***

Ислом ҳамкорлик ташкилоти фан ва технологиялар саммити пленар йиғилишини очиб берган Нурсултан Назарбаев ушбу тадбирнинг ислом олами тарихида ўзига хос из қолдиришига ишонч билдирди. Элбоши қозоқ халқининг азалдан Ислом дунёси билан теран алоқаларда бўлганини таъкидлади. 

– Бепоён даламизга Ислом дини минг йил муқаддам кириб келди, юртимиз ислом ва Ғарб мамлакатлари орасида дўстона мулоқотларга восита бўлиб келмоқда, – деди Қозоғистон Президенти. 

Давлат раҳбари мусулмон уммати дуч келаётган қатор хатарлар ва муаммоларга тўхталиб ўтди:

– Биринчиси, экстремистик террорчи ташкилотларнинг урчиб кетиши. Уларнинг қўпорувчилик ҳаракатларидан аввало мусулмон эллари аҳолиси зарар кўрмоқда. Иккинчиси, исломофобия жамият ичида кенг ўрин олмоқда. Ғарб мамлакатларида мусулмонларга қарши жиноятлар йил сайин кўпайиб бормоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти Мьянмада юзага келган аҳволдан ташвишланишини билдириб, бу муаммони Бирлашган Миллатлар ташкилоти майдончасида музокаралар воситасида тинч йўл билан ҳал этишга чақирди. 

Учинчи муаммо сифатида эса Элбоши 1,5 миллиард кишилик ислом оламида бирлик-биродарлик йўқлигини кўрсатди. 

– Тўртинчидан, оламнинг бошқа мамлакатлари ривожланиб бораётган бир даврда кўпчилик мусулмон давлатлари қолоқликда қолиб бормоқда. Баъзи таҳлилчилар бундай аҳволни дин билан боғлайди, аммо бу фикр ҳақиқатга тўғри келмайди, – деди Нурсултан Назарбаев. 

Давлат раҳбари замонавий таҳликаларни енгиб ўтиш учун кучларни бирлаштирган ҳолда илмий-инновациявий жамғарма тузиш таклифини билдирди. Мусулмон элларда олимларнинг изланишларига кўмак кўрсатиш муҳимлигига эътибор қаратиб, илмий ва технология соҳаларидаги ютуқлар учун махсус мукофот таъсис этиш хусусида қарор қабулланганини айтди. 

– Биз ЭКСПО-2017 кўргазмасини ўтказдик. Унинг ҳудудида энди «Астана» халқаро молия маркази иш бошлайди. Сизни ислом молия тизимида ҳамкорликни мустаҳкамлашга даъват этаман, – деди Н. Назарбаев.

Давлат раҳбари яшил технологияларни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди ва халқаро марказнинг имкониятларидан кенг фойдаланишга чақирди. У аграр соҳада биргаликда иш юритиш, Ислом олами етакчи 15 мамлакатининг норасмий ҳамжамиятини тузиш, Ғарб мамлакатлари билан фан ва технологиялар соҳасида тиғиз алоқалар ўрнатишга ундади. 

– Биз кўп миллатли ва конфессияли жамиятда динлараро тинчликни сақлаш бобидаги Қозоғистон тажрибасидан кенг фойдаланишни тавсия этамиз. Шунингдек, барчангизни 2018 йилда ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг олтинчи съездига чақираман, – деди Қозоғистон Президенти.

Шундан сўнг Н. Назарбаев Яқин шарқ ва ислом оламида тинчлик ҳамда барқарорликни сақлашга даъват қилди. 

Саммит давомида Туркия Республикаси Президенти Р. Эрдўғон, Покистон Ислом Республикаси Президенти М. Ҳусайн, Мавритания Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад ал Абдул Азиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ва бошқалар ҳам нутқ сўзладилар.

***

Ислом ҳамкорлик ташкилоти фан ва технологиялар саммити доирасида Н. Назарбаев Туркия Республикаси Президенти

Р. Эрдўғон, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф Бин Аҳмад ал Ўсеймин, Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Бин Муҳаммад Ҳожар, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, Гвинея Республикаси Президенти Альфа Конде, Венесуэла Республикасининг Президенти Николас Мадуро, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Жозе Мариу Ваз, Индонезия Республикаси вице-Президенти Юсуф Калла билан музокаралар олиб борди. 

, 2017-09-11, 20:20
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.