26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Товламачилардан эҳтиёт бўлинг!

– Бировнинг молига кўз олайтириб, жиноят содир қилганларнинг 84 фоизи ишсизлар. Бу маълумот вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан йўлга қўйилган “Фирибгарларсиз жамият” лойиҳаси доирасида аниқланди, – деди вилоят прокурорининг ўринбосари Абил Қўжахметов журналистлар учун берган матбуот анжуманида.

Ўтган йилнинг августида жорий этилган “Фирибгарларсиз жамият” лойиҳаси икки йўналишда амалга оширилмоқда. Дастлабкиси қаллобликка оид жиноятлар ва фуқаровий жанжалларни бартараф этишни кўзда тутса, иккинчиси фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган.

– Яширишнинг ҳожати йўқ, кўпчилик орасида қарзга берилган ёки фирибгарнинг чўнтагида кетган харажат қайтарилмаса, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари орқали ундирамиз, деган фикр шаклланган. Биз бунинг йўлини кесиб, қонунчиликнинг кенг қўлланилишига таъсир кўрсатдик. Яъни, бугунги куннинг муҳим масаласига айланган қарзни узмаслик, шартнома талабларига риоя қилмаслик каби фуқаровий довларни тергаб-текширишни тўхтатиб, уни кўриб чиқишни суд ваколатига ўтказдик. Бундан кейин мулки ёки пулининг ўрнини тўлдиргиси келганлар судга мурожаат қилиб, қарзини ундира олади, – деди Абил Аханули.

– Товламачиликнинг олдини олиш фақат прокурорларнинг қўлидан келадиган иш эмас. Сўнгги вақтларда авж олган жиноятни тўхтатишга прокуратура органлари билан биргаликда вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳамда маҳаллий ижро органлари, суд, нотариал палата, адвокатлар ҳайъати, иккинчи даражали банклар ва ноҳукумат ташкилотлари сафарбар этилган. Натижада, минтақадаги қаллоблик ҳаракатлари 50 фоизгача камайган.

Статистика маълумотларига кўра, 2010 йили вилоятимизда 529 фирибгарлик жинояти рўйхатга олинган бўлса, 2015 йили бу кўрсаткич 5600гача ўсган. Лойиҳа доирасида фирибгарликка мойил фуқароларнинг суратини жамоат жойларига илиб, аҳолини огоҳлантириш ишларини олиб бордик. Ҳатто, коммунал тўлов қоғозлари орқали огоҳлантирдик. 

Абил Қўжахметовнинг айтишича, фирибгарликка кўпроқ аёллар мойил бўлар экан. Улар асосан алданганларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаб, ишга жойлаштираман, навбатдан ташқари уй ва ер олиб бераман, деган қуруқ сўзлар билан пулини олиб кетади. Кўп ҳолларда, уларнинг қармоғига илинадиганлар ҳам хотин-қизлар экан. Юқорида таъкидланганидек, уларнинг аксарияти ҳалол касбни ор билиб, осон ўлжа топгиси келган ишсизлар.

 

М. УСМОНОВА., 2017-04-27, 10:42 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.