26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги мавсум: ютуқ ва режалар

Вилоят ўзбек драма театри ХV мавсумини бошлади. Театр пардаси бу йил драматург Нурилло Аббосхоннинг “Ўзбекча рақс” комедияси билан очилди. 

Жорий йилги мавсумнинг ҳам изланишларга бой бўлиши кутилмоқда: жамоа 15 ёшини нишонлайди; тез кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Алишер Навоий” асарининг премьераси ўтади. Уни саҳналаштириш учун Ўзбекистон Миллий академик драма театридан махсус таклиф этилган таниқли актёр ва режиссёр Марат Азимов айни кунларда қизғин иш билан банд. Хуллас, театрнинг бугунги қиёфаси унинг самарали ва сермаҳсул фаолиятидан дарак беради.

Ўтган мавсумда театрнинг Туркистон ва Астана шаҳарларида ўтган икки йирик фестивалда муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллагани жамоага ижодий руҳ бағишлади. Айниқса, Сайфиддин Мелиев ва Қуандиқ Қасимов каби атоқли режиссёрлар билан ҳамкорлик самарали бўлди: репертуарга кирган Софоклнинг “Шоҳ Эдип” ва Леонид Соловьевнинг “Хўжа Насриддин – Сайрамда” каби асарлари томошабинлар эътиборини қозонди. 

– Жорий йилда Сабит Дўсановнинг “Қашқир улиган тун” асарини саҳнага олиб чиқиш, у билан Тараз ва Бишкек шаҳарларидаги фестивалларда иштирок этиш режаланмоқда, – дейди театрнинг бош режиссёри Жавлон Саидов. – Репертуарга миллий, шу жумладан, оилавий ҳамда маиший масалаларни ёритган замонавий комедияларни ҳам киритиш ниятидамиз. Томошабинларнинг талаб-хоҳишларини инобатга олсак, доимий мухлислар сони янада ортади. 

Унинг айтишича, театрнинг вилоят, шаҳар ва қишлоқларга гастроль сафарлари давом этади. Артистларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳам долзарб. 

Театр жамоасининг келгуси изланишлари сермаҳсул бўлиши ҳамда бароридан келишига тилакдошмиз. 

 

 

Тасвирда: театр жамоаси Астанада гастрол сафарида.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-09-15, 20:03 276
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.