26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил билган – эл билар...

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Элбошимиз таълим соҳасига жиддий эътибор қаратиб, келажакда ёшларимизнинг давлат тилидан ташқари рус ва инглиз тилларини ҳам мукаммал ўрганишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади, деб башорат қилган эди. Бугунга келиб, Давлат раҳбарининг орзуси тўлиқ ушалмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб вилоятимизда 2,5,7-синф ўқувчилари янгиланган таълим бўйича ўқитиб, уларни тўлиқ ўқув қуроллари билан таъминлаш учун бюджетдан 4,5 млрд. тенге ажратилди. Уч тилда дарс бериш аллақачон бошлаб юборилган. Куни кеча Тулкибош туманидаги истеъдодли болаларга мўлжалланган мактаб-интернатга матбуот сафари уюштирилди. 2009 йилда очилган мазкур мактабда айни пайтда 200 ўқувчи таҳсил олмоқда. Журналистларни очиқ чеҳра билан кутиб олган таълим даргоҳи директори Фарида Пралиева(чапдаги суратда) синфхоналарга етаклаб, уч тилда дарс ўтиш жараёни билан таништирди.

– XXI асрда билимли, заковатли инсонларга бой элдагина тараққиёт бўлади. Бунинг учун эса ёшларга пухта билим бериш ҳамда тилларни мукаммал ўргатиш зарур. Шу кунларда мактабимизда 30 нафар малакали педагог истеъдодли болаларга уч тилда таълим-тарбия бермоқда. Ўқувчиларимизнинг турли фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритаётгани устозларимизнинг билим ва малакаси қай даражада эканини кўрсатади. 2015 йилда республика миқёсида ”Энг намунали мактаб” номинациясини қўлга киритдик ва вилоят ҳокими қўлидан 17 млн. тенге мукофот пули олишга муяссар бўлдик. Бир сўз билан айтганда, бизда фақат билимга чанқоқ, ўз келажагини ўйловчи ўғил-қизлар таҳсил олади, – дейди мактаб директори.

 Ўқувчиларнинг қозоқчадан рус ва ингиз тилларига ҳеч қийналмай ўтишлари, устозларининг саволларига уч тилда бирдай жавоб қайтаришлари бизни лол қолдирди. Улар кундузи тўлиқ синфхона ва кутубхонада ўқишгач, кечаси ётоқхонада ҳордиқ чиқаришади. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ерда 100 нафар ўғил-қизга мўлжалланган, ҳамма қулайликларга эга ётоқхона мавжуд. Интернатга Тулкибошдан ташқари Алмати, Шимкент шаҳарлари ҳамда қўшни Сайрам туманидан истеъдодли ёшлар келишмоқда. Мактабга 7-синфдан бошлаб фақат аълочи ва истеъдодли болалар махсус тест ёрдамида қабулланади. 

Ҳа, айтганча, барча шогирдларга беш маҳал иссиқ овқат берилади. 

Хуллас, астойдил ўқийман ва келажакда элимга, юртимга сидқидилдан хизмат қиламан, деган ниятдаги ёшларга билим даргоҳининг эшиги ҳамиша очиқ. Зеро, Миллат етакчисининг таъбири билан айтганда, Қозоғистонинг келажаги жаҳон тилларини мукаммал биладиган, иқтидорли ёшлар қўлида. Бундай нуфузли мақомга эришишнинг йўли ягона, у ҳам бўлса, аъло ўқиш.

 

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-09-15, 20:05 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.